Китоб-ҳаётни ўргатувчи мураббийдир.
» Манфаатли илм кўксида ёғду таратади ва у орқали қалбнинг ниқоби очилади»
Ушбу ҳикматда ўша жараён осон кечиши учун манфаатли илм ҳам кераклиги ҳақида сўз бормоқда.
«Илм» сўзи луғатда «жаҳл», яъни «билимсизлик» сўзининг аксини — «билим»,»фаҳм» ва «маърифат»ни билдириб, бир нарсани воқеликдагидек идрок этишни англатади.
Шаръий истилоҳда эса маънавий ишларда нарсаларни зидди йўқ даражада аниқ билиш сифатига «Илм» дейилади.
«Илм»ни олимлар турлича таърифлаганлар:
Файласуфлар: «Илм бир нарсанинг ақлда ҳосил бўлган суратидир», дейишади.
Илм олиш ва китоб мутоала қилиш борасида улуғ зотлардан ажойиб хотиралар қолган. Жумладан мазҳабимиз уламоларидан бўлган Муҳаммад ибн Хасан Аш-Шайбоний китоб ўқиш асносида мураккаб бир масалага ечим топганларида, хурсанд бўлиб кетганларидан:
яъни: »Бундай лаззатни подшоҳларнинг болалари хам кўрмаган » ,— дер эканлар.
Имом Шофеъий айтадилар:
яъни: » Илм «нинг қадри шунчалик баландки, кимга илм нисбати берилса, гарчи у арзимас нарсада бўлсада — хурсанд бўлади.
Агар кимни илмсиз дейилса, хафа бўлади.
Буюк муҳаддис Имом Абу Довуд Ас-Сижистоний кийим тиктирганларида, унинг енгини кенг қилиб тиктирар эканлар. Чунки унга китоб солар эканлар. У киши кўп китоб ўқишни яхши кўрар эдилар.
Қаерга бормасинлар, албатта ёнларида китобларини олиб юрар, бўш вақт топилди дегунча китобларини олиб ўқир эканлар.
Уламолардан бирлари: «Агар биз китоб ўқишдан топаётган лаззатни мулкдорлар билсалар эди, уни биздан тортиб олишарди»,—дер эди.
Ал-Ҳасан ибн Саҳл айтадилар: «Маъмун ухлаганда атрофида китоблари турар эди. Ухлашдан олдин ҳам китоб ўкир, уйқудан уйғониб кетганида ҳам китоб ўқир эди У шундай деб васият қилар эди:
яъни: »Ёлгизлик ваҳшатини китобларни ўқиш билан енгин.
Зеро, китоблар сўзлагувчи тиллар ва тикилиб турувчи кўзлардир».Ал-Ҳасан Ал-Луълуий айтадилар: «Қирқ йил бўлди, турганимда ҳам, ухлаганимда ҳам кўксимдан китоб тушган эмас».Шафиқ ибн Иброҳим Ал-Балхий айтадилар:»Биз Абдуллоҳ Ибн Муборакка: «Нима учун намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биз билан бирга ўтирмайсиз?» — деб сўрадик.
У киши: «Саҳобалар ва тобеинлар билан бирга ўтиришга кетаман»,-дедилар.
Биз «Саҳобалар ва тобеинлар қаерда экан?», — деб, ҳайрон бўлиб яна сўрадик.
Шунда у зот:
«Китоб ўқийман, шунда улар хақида, қилган ишлари ҳақида билиб оламан.
Сизлар билан ўтириб нима қиламан.
Сизлар бекор ўтириб, одамларни ғийбатини қилиб ўтирасизлар», — деб жавоб бердилар».
Бобомиз Амир Темур тарифича: «Китоб — барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл идрокнинг, илму-донишнинг асосидир ва шунинг билан бирга ҳаётни ўргатувчи мураббийдир» дедилар.
Лекин минг таассуфки ,ҳозирги кунда енгил елпи ҳаётга ўрганиб қолмоқдамиз.
Ҳаттоки ҳаётимиз учун зарур бўлган илмни ҳам интернетдан ўрганишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Халқимизда шундай нақл бор «Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар «дейдилар. Интернет қанчалик яхши бўлмасин китобнинг ўрнини боса олмаслигини тафаккур қилмоғимиз даркор.
Қизириқ тумани бош имоми Абдухалил Абдуназаров.