Хива 2020 — Турк дунёсининг маданий пойтахти логотипи тасдиқланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди. 

Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ доимий кенгашининг 37-мажлисида 2020 йилда Хива шаҳри турк дунёсининг маданий пойтахти, деб эълон қилинган эди.

Хива шаҳрига бу мақомни бериш таклифи 2018 йил сентябрь ойида Қирғизистонда ўтказилган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VI саммитида билдирилган.

Турк дунёси маданий пойтахти сифатида ҳар йили Туркий тилли давлатлар шаҳарларидан бири танлаб олинади.

2018 йил ушбу ном Туркиянинг Кастамону шаҳрига насиб этган бўлса, 2019 йилда эса бу мақомга Қирғизистоннинг Ўш шаҳри эгалик қилди.

Маълумот ўрнида: Мазкур мақом Турксой халқаро маданияти ташкилоти томонидан берилади. Ташкилот Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон иштирокида 1993 йил 12 июлда ташкил топган. Ҳозирги кунда ушбу ташкилотга 13 та мамлакат аъзо.

Унинг бош қароргоҳи эса Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here