Яратганнинг улуғ неъмати аёл она,опа-сингил,умр йўлдош ва соғлом авлод тарбиячиси бўлгани сабабли, уни эъзозлаш, меҳнатини қадрлаш лозим. Ислом дини шунга тарғиб қилади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларининг бирида “Аёллар ҳусусида Аллоҳдан қўрқингиз. Чунки уларни Аллоҳдан омонат сифатида олгансиз!” деганлар. Демак омонатга хиёнат қилмаслик масъулиятни ҳис этиш ҳар бир кишининг юксак бурчидир. Бироқ айрим манбаларда хотин-қизлар ҳуқуқлари поймол қилинаётгани, уларни ҳуқуқлари тўлалигича ҳимоя қилинмаётгани, улар жаҳолат қурбонига айланаётгани ачинарли ҳолатдадир,Ислом дини кўрсатмаларига зиддир.
Ўтмишда аёллар ҳуқуқлари таҳқирланган. Қадимги Ҳиндистонда хотинлар меърос олишдан маҳрум қилинган. Бобилда аёл эридан ажралмоқчи бўлса уни дарёга отишган, Хитойда аёлларга исм қўйишдан ор қилишган, Ғарб мамлакатларида аёл инсон зотидан эмас, у шайтон малайлари деган фикрларни илгари суришган, Арабистон ярим оролида хонадонда қиз фарзанд туғилса, иснод келтиради деб тириклайин кўмилган. Хотин-қизларга бундай жирканч муносабатни Ислом дини қоралайди. Ислом дини бу масалада эркак ва аёл ҳуқуқлари, аёл аёллик вазифаларини, эркак эркаклик вазифаларини адо этиши зарурлигини баён қилди. Ислом дини аёлнинг эркакка бутунлай тобеъ эмаслигини, уни ҳақ-ҳуқуқлари борлигини, инсон сифатида ҳур эканлигини эълон қилди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) ўз меъёрида, эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир” (Бақара 228 оят). Шариат аёлни эрига итоат этишга буюради. Лекин мулкий муносабатларда аёлнинг ҳақлари белгаланган. Никоҳ билан аёлнинг ҳақлари камаймайди, балки икки томоннинг ҳам ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинади.
Ачинарлиси шуки айрим эркаклар аёл зотини ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинаётганлиги ҳозирги вақтда ҳам мавжуд. Диёримизда ҳам айтир аёллар меҳнат қилиб оила ҳаётига кўмакчи бўлиши ўрнига, аёл фақат уйда ўтириши керак деган гапни диндан деб билиб , вақтларини, умриларини зое кетказишмоқда. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: “Мен одамнинг на дунё иши, на охират иши билан машғул бўлмасдан ғирт бекорчи бўлиб юришини ёмон кўраман” деганлар. Ислом динини тўғри тушунган инсон аёлларни ҳаётда ўз ўрнини топишида ёрдам беради.
Ҳозирги вақтда аёл-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом оилани шакллантириш, меҳнат қилиш, ўқиш шароитларини яхшилашга доир чора-тадбирлар янада кенгаймоқда. Аёл-қизларни Аллоҳ таоло улуғлаган, пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам юксак мартабага кўтарган, юртимиз раҳбари ҳурматган. Меҳнат қонунчилигида аёлларга қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар ҳам белгиланган. Масалан меҳнат кодексининг 225-моддасида меҳнат шароити ноқулай, шунингдек ер ости ишларида аёллар меҳнатидан фойдаланиш ман этилади. Ҳукуматимизх ёшларни миллий, диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, айрим оилалардаги мавжуд муаммоларни тўғри ҳал қилишга алоҳидаэътибор қаратилмоқда. Мамлакатизда аёлларни эъзозлаш, хотин-қизларни орзу интилишларини қўллаб қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Аёллар йили”, “Оила йили”, “Соғлом авлод йили”, “Она ва бола йили”, “мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниб хотин-қизларга кўп имкониятлар берилмоқда
Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр” жоме масжид имом хатиби К.Азимов