Бугунги Янги Ўзбекистонда бошқа соҳалар каби диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар салмоқ жиҳатидан етакчи ўринларни эгалламоқда. Бу эса мазкур ислоҳотлар моҳиятини кенг тарғиб этиш, аҳолининг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, уларнинг турмушдан рози бўлиб, шукроналик ҳисси билан яшаши, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш масъулиятини юклайди.

Уламоларимиз томонидан ташкил этилган ушбу тарғибот ташрифлари ҳам айнан шу мақсадга қаратилган бўлиб, бундан халқимиз хурсандчилиги бениҳоядир.

Уламоларимиз намозхонларнинг маърифатини, маънавиятини янада юксалтириб, уларга кўтаринки руҳ бағишлаши эса фикримизнинг яққол тасдиғидир.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Узун туманидаги “Алоуддин Аттор” жоме масжидида пешин намозидан сўнг мўмин-мусулмонларга амри маъруф қилиб берди.

Намозхонларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Ташрифлар давом этмоқда…

ЎМИ Сурхондарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here