Келаётган байрам азиз мусулмонлар, ҳаммамизга муборак бўлсин! Албатта бу байрам отамиз Иброҳим алайҳиссаломдан қолиб келмоқда. Ҳаммамизга маълумки бу байрамнинг асосида Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари учун қилган қурбонликлари туради. Яъни Худо таборак ва таоло ҳар бир бой бўлган бандасини имтиҳон қилиш учун бир жонлиқ сўйишга буюради. Бу ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони азимуш шаънда марҳамат қилади: Биз (ўтган) барча умматга қурбонлик қилишни буюрганмиз Аллоҳ таоло берган чорва ҳайвонларини (сўйиш) олдидан Унинг номини зикр қилишлари учун – қурбонлик қилишни буюрганмиз.

Муқим ва бой мусулмон кишига қурбонлик қилиш вожиб. Муқим дегани мусофир бўлмаган қурбонлик сўйиладиган кунларда оиласи яшаётган жойда бўлган киши. Сафарда камида 15 ёки ундан ҳам кўпроқ қолишга ният қилган киши ҳам муқим ҳисобланади, аммо у мусулмонга қурбонлик қилиш, уни гўштини тарқатиш ва бошқа муаммолар туғдиргани сабабли бизнинг мазҳабда вожиб қилинмаган. Киши туғулиб ўсган жойида бўлмаса ёки оиласи билан бир жойда бўлмаса, қилган қурбонлиги нафл бўлади. Агар сафарда бўла туриб, ўз ватанида бирор кишига ваколат қолдириб сўйишни буюрса, ўзидаги вожиб қурбонликни адо қилган бўлади.

Ҳозирги кунда шариат нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда бой киши закот нисобичалик маблағи бор одам бой ҳисобланади. Бунга закотнинг шартлари шарт эмас

Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қурбонлик қилинадиган жонлиқнинг нуқсони ҳақида сўраганларида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб, бирма бир бармоқлари билан санаб жавоб бердилар: 4 нарса бўлса қурбонлик жоиз бўлмайди: 1. Аниқ кўр бўлса 2. Касаллиги кўриниб турган бўлса 3. Юролмайдиган даражада чўлоқ бўлса 4. Суягида илиги бўлмаган даражада ориқ бўлса

Қурбонлик қилинадиган ҳайвонларнинг айблари бўлмаслиги керак. Камчиликка эга ҳайвонлар қурбонликка ярамайди. Бу камчиликлар:

  1. касаллиги аниқ ошкор бўлса
  2. суяклари мағзида илик қолмайдиган даражада озғин бўлса
  3. икки ёки бир кўзи кўр бўлса
  4. оқсаётган оёғини ерга босиб, қурбонлик қилинадиган жойга боролмайдиган

даражада чўлоқ бўлса

  1. тишларининг кўпи тўкилган бўлса
  2. қулоғини ёки думининг ярмидан кўпи узилган ёки кесилган бўлса
  3. шохларидан бири ёки иккиси томири билан кесилган бўлса (туғма шохсиз бундан мустасно) Шохсиз қўчқор сўйса бўлади, масалан қозоқи, ҳисори қўйлар. Аммо

қўчқорнинг шохи бўлиб тагидан синган бўлса, қурбонликка ярамайди.

  1. қўйнинг бир, қорамолнинг икки елинининг учи узилган бўлса
  2. думи ёки қулоғи туғилган пайтиданоқ бўлмаган бўлса
  3. бурни кесилган бўлса
  4. фақат ахлат еган бўлса

Т.Абдулахатов
Олтинсой туман “Саййид Муҳиддинхон” жомеъ масжид  мухтасиби

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here