Хаста ота ҳузурида ўғли ўтирарди
Эшик тақиллади. Ўғли эшик олдига келиб: “Ким у?” деб сўради. Эшик ортидан: “Мен бойликман”, деган овоз эшитилди. Ўғил отасига бойлик келганини айтди. Ота: “Мен йиллар мобайнида кўплаб бойликлар орттирдим, менга бойликни кераги йўқ”, деб жавоб берди. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, эшик яна тақиллади. Ўғил: “Ким у?” деб сўраса, у: “Мен бахтман”, деди. Ўғил отага ким келганини маълум қилди. У жилмайиб ўғлига қаради ва: “Ўғлим, менинг бахтим сенсан”, деди.
Орадан яна бир неча сония ўтди. Эшик яна тақиллади. Ўғил: “Ким у?” деди. Эшик ортидан: “Биз отангнинг дўстларимиз”, деган овоз эшитилди. Ўғил отасига дўстлари келганини маълум қилди. Ота шодланиб: “Эшигим дўстларим учун доим очиқ”, деди. Эшик очилди. Дўстлар кириб келди. Улар ортидан бойлик ҳам, бахт ҳам кириб келди.
Ҳикмат:
Чин дўст бойлик ва бахт келтиради.
muslim.uz