Устозни отага қиёслайдилар. Ота инмоннинг жисмоний вужудга келиши учун сабабчи бўлса, Устоз унинг инсон бўлиши учун бирламчи омилдир.
Манбаларда бир харф ўргатган хам устоз экани таъкидланади. Шундай бўлса керак буюк муҳаддис Имом бухорийнинг мингдан ортиқ устози бўлган. У ўзига битта бўлсада ҳадис айтган олимни устоз ҳисоблаган, уларни қадилаган, чуқур эҳтиром билан тилга олган. Алишер Навоий устози Абдурахмон жомий яшайдигон маҳалладан ўтаётганида отдан тушар ва пиёда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланар,ҳар бир учраган одамга иззат икром кўрсатар эди.Бунинг сабаби сўралганда бу махаллада устозт яшашини айтар эди.
Ибн Холдин Рашид ўз ўғилларининг устозига қуйдагиларни айтганини эслатган: “ Амирул мўъминин сизларга ўз қалбининг қувончини ишониб топширмоқд, бинобарин унинг учун маъсул бўлинг ва уни ўзингизга итоат этадигон қилинг. Сиз улар учун Амирул мўъминин истаган киши бўлинг: унга Қурони Каримдан таълим беринг билим ва маълумот беринг, назмни ёдлаш ва ўқишни ўргатинг, фарзу-суннатни тушунтиринг, шунингдек бирон соат ҳам унга биронта фойдали нарсани ўргатиш имкониятидан фойдаланмай ўтишига йўл қўйманг. Уни иқтирорингиз имкони қадар,самимият ва меҳр билан интизомга солинг”.
Расулуллох Саллолоху алайхи васаллам эслатиб ўтганлар; “Ҳар бир гўдак ислом табиати билан туғилади”. Бу ўриндаги “Ислом” дан мурод поклик софликдир. Расулуллох Саллолоху алайхи васаллам эслатадилар «Биронтангиз ўз фарзандингизни интизомга ўргатсангиз бу кунга садақа бергандан яхшироқдир”. деган. Демак болаларимизга одобни ўргатиш садақа беришдан афзал экан. Фарзандларимизни интизомга ўргатиб, мамлакатимиздаги турли сохалар тараққиётининг соғлом пойдевориини яратамиз. Бунинг эвазига савобга, кафолатланган келажакка эга бўлиш мумкун. Чунки соғлом тарбия қадр,иззат, эҳтиром учун эшик очади.
Шунинг учун азиз отажон онажонлар, ўз фарзандларингизга соғлом,фикри тиниқ, ғояси бут тарбия беришга рағбатлантириш бурчингиздир. Бу мақсадга эришиш учун йўлларидан энг мақбули ва маъфули Расулуллох Саллолоху алайхи васаллам эслатганларидек, “фарзандарингиз тарбиясига бефарқ булмайлик” соғлом танда-соғ ақл” деганидек. Келажагимиз илмга чанқоқ ёш авлод қўлида.
Қумқурғон тумани “Шох Машраб”
жоме масжиди масъул котиби Б.Аминов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here