Жорий йилнинг 29-30 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – ISESCO Бошқарув кенгашининг 40-сессияси бўлиб ўтди деб хабар беради iiau.uz.

Дунёнинг қатор мамлакатлари вакиллари қатнашган ушбу тадбирда мазкур нуфузли ташкилот ҳамкори – Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Баҳром Мамадиев иштирок этди.

40-сессия давомида ташкилотнинг 2020-2021 йилларга мўлжалланган режаси қабул қилинди. Аҳамиятли томони шундаки, конференцияда ташкилот номига ўзгартириш киритилди ва расмий номи “Islamic World Educational, scientific and cultural оrganization (ISWESCO)” қилиб белгиланди. Бутунжаҳон таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилотининг тузилмаси ва низомига ўзгартиришлар киритилди. ISWESCO ривожлантириш жамғармаси тузилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси делегати Бошқарув кенгаши сессиясида иштирок этишдан ташқари, ташкилот Бош котиби доктор Салим ал-Малик билан музокара ўтказди. Маълумки, бунгача ушбу халқаро ташкилот академия талабалари ва магистрлари учун иккита стипендия ажратган эди. Ўтказилган музокаралар самарасида бу стипендиялар бештагача оширилишига келишилди. Салим ал-Малик академия  докторантларини молиявий қўллаб-қувватлашга тайёрлигини ҳам маълум қилди. Шунингдек, ташкилот академия таълим жараёнига араб тили ва ислом тарихи фанлари бўйича етук мутахассисларни жалб қилишда ўзининг бевосита ёрдамини таклиф қилган.

Бундан ташқари, учрашув давомида академия ҳузурида ISWESCO араб тили Марказини очиш ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

ЎМИ Сурхондарё вилоят Матбуот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here