Бугунги кунда аксарият ёшлар ҳаётида учраётган муоммолар ечими ёки ҳар қадамда учрайдиган саволига жавобни ҳам ижтимоий тармоқлардан излаб топмоқчи бўлади …Топади ҳам, лекин бугунги кунда баъзи норасмий ижтимоий тармоқлардаги нарсани ҳаётга тадбиқ қилиб бўлмаслиги ҳаммамизга маълум, бугунги кунда биз ёшларни китоб ўқишга ўргатишимиз керак. Тарихдан маълумки ўтган дунё муаллими дея таърифланган улуғ аждодларимиз ҳаммаси илмни китобдан олганлиги маълум шундай экан ….Нима учун ижтимоий тармоқларни китобга алмаштириш лозим? Сизнинг маълумотга бўлган муносабатингиз ўзгаради. Ижтимоий тармоқлар – кичик маълумотлар тўплами: хабарнома, расм, гифкалар. Мия бу каби енгил парҳезга кўникади ва диққатингизни бир жойга жамлаш тобора мураккаблашади. Китоб мутолааси – бир предметга узоқ муддат давомида диққатни жамлашдир…Ижтимоий тармоқларнинг яна бир зарарларидан бири шуки инсонларнинг ташқи кўринишига ҳам тасирини ўтказмасдан қолмади, айниқса миллийлигимизнинг секин-секин йўқ бўлиб кетишига сабаб бўляпти. Айрим кишилар суннат ё салафлар ҳақида ўйлашса, биринчи бўлиб мияларига келадиган нарса кийиниш бўлади. Расулуллоҳ ё саҳобалар дўппи кийишганми, ё салла ўрашганми, шу ва шунга ўхшаш ишлар ҳақида ўйлашади. Дин калта иштон, узун соқол ё маҳдуд фикрдан иборат эмас. Балки у гўзал сийрат ва эгасини ўз принципига кўра ҳаёт кечиришга ундайдиган журъатдан иборатдир. Агар динлар сурат, либос ва кўринишларга айланса, руҳини, қудратини ва бошланғич нуқтасини йўқотади. Шундай экан хар биримиз фойдаланаётган нарсага эътиборли бўлайлик …
Олтинсой туман “Раҳмонберди ҳожи” жомеъ масжид имом хатиби З.Абсаломов