Ўтмишда ҳам ҳозирда ҳам илм ўргатувчи устозлар қаттиқ ҳурмат қилинган. Халқимизда «Устоз отангдек улуғ» деган яхши нақл бор. Дарҳақиқат ота инсонни дунёга келишига сабабчи бўлса устоз унга ҳаётда яшашни, илм, касб-ҳунар ўрганишни таълим беради. Шунинг учун мўмин мусулмонлар намозларини сўнгида Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламга саловат айтганларидан сўнг, ота-оналари қаторида устозларнинг қаторида узтозларни ҳақида Аллоҳдан мағфират сўраб дуо қиладилар. Ҳозирги кунда юртимиздаги барча таълим муассасаларида ёшларга турли соҳалар бўйича таълим бераётган устозларни алоҳида эсга олиш, уларни иззат икромларини ўрнига қўйиш ҳар бир-биримизни вазифамиздир. Ҳукуматимиз ҳам уларни хизматларини қадрлаб улар учун алоҳида байрам куни ҳар йили 1-Октябрни жорий қилган.Устозлар ҳамма нарсадан илму маърифатни афзал билишган ва бутун ҳаётларини илмга шогирдларга таълим беришга бағишлаган.Шунинг учун илм ўқувчи талабадан устозни эъзозлаш талаб этилади.Устозга меҳр қўймаган уни ҳурмат қилмаган шогирднинг илмини пухта эгаллашига ишониш қийин. Бемор киши ўзини табибга топширганидек шогирд ҳам ўзини батамом муаллим ихтиёрига топшириши, уни эъзозлаб ҳурматлаши доимо хизматида шай туриши керак. Ҳар бир ўзини мусулмон деган киши илм аҳлини ҳурмат қилиши лозим. Ҳазрати Али розияллоҳу алайҳи васаллам «Менга битта ҳарф ўргатган кишининг қулиман. Ҳоҳласа мени сотсин, ҳоҳласа мени қул қилиб ишлатсин» деганлар. Ким инсонларга таълим бериш мақсадида бир боб илм ўрганса, унга етмищ,сиддиқнинг савоби берилади дейилади. Келажак авлодни салоҳияти устозларни қўлида экан, Аллоҳ таоло уларни ўз бурч ва вазифаларини сидқидилдан адо этишларига муяссар килсин.
Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр” жоме маежид имом хатиби К Азимов