Юртимизда ҳар йили  “1 октябрь устоз ва мураббийлар” куни байрами сифатида кенг нишонланади. Албатта, бу байрам мустақил юртимизда устозларга бўлган ҳурматнинг рамзий ифодаси бўлиб, аслида устозларга эҳтиром аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган буюк қадриятларимиздан саналади. Маълумки улуғ устозлар ҳамма нарсадан илму маърифатни афзал билишган ва бутун ҳаётларини илмга, шогирдларига таълим беришга бағишлаганлар. Шунинг учун илм, ўқувчи талабчан устозни эъзозлаш талаб этилади. Устозга меҳр қўймаган, уни ҳурмат қилмаган шогирднинг илмни пухта эгаллашга ишониш қийин.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қиёмат куни Аллоҳ таоло ибодат қилганлар ва моли ва жони билан Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилган бандаларга: “Жаннатга киринглар” дейди. Шунда олиму муаллимлар: “Булар бизнинг илмимиз шарофати билан ибодат этдилар, хизмат қилдилар”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло айтади: “Сизлар Менинг ҳузуримда баъзи фаришталарим кабидирсизлар. Шафоат қилинглар, шафоатингиз қабул қилинади”. Олиму муаллимлар шафоатлари қабул бўлгач, жаннатга кирадилар”.

Мамлакатимизда устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш, ижтимоий имтиёзлар яратиш борасида ҳар қандай мамлакатга намуна бўла оладиган юртдир! Жамиятнинг маънавий-маърифий даражаси устоз ва мураббийларга бўлган муносабатда ифодаланади. устозлар одоб аҳлоқнинг булоқлари ҳисобланишади. У шогирдларига, илм изловчиларга ўзларидаги бор иқтидорни беришга, уларнинг хат саводини чиқаришда тинмай меҳнат қиладилар. Шунинг учун ислом одоби бизларга илму-ҳунар ўргатган меҳри дарё устозларимизни ҳамиша ҳурматлашни, уларни бошга кўтаришни , эҳтиром кўр сатишни , қадр-қимматларини бошга кўтаришни буюради.

 “Аллоҳнинг китобидан кимики бир оят ўргатса, Қиёмат кунида ўша оят табассум чеҳрали ҳолатда инсонни кутиб олади”. “Менинг ўринбосарларимга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!”У зотдан сўрашди: Ўринбосарларингиз кимлар? “Суннатимни тирилтириб, уни Аллоҳнинг бандаларига ўргатган зотлар”.

Ким инсонларга таълим бериш мақсадида бир боб илм ўрганса, унга етмиш сиддиқнинг савоби берилади”. Ийсо алайҳисаллом айтадилар: Ким илм ўрганиб, унга амал қилса ва уни бошқаларга ўргатса, бутун осмон фаришталари орасида “Буюк…” деб чақирилади”.

Шубҳасиз, Аллоҳ таоло, фаришталар, осмон ва ердаги барча мавжудотлар, ҳаттоки уясидаги чумоли ва денгиздаги балиқлар инсонларга яхшиликни ўргатган муаллим ҳаққига дуо қиладилар”.

Шундай экан биз шогирдлар ҳам ва бутун инсоният устозларнинг ҳаққига дуо қилсак арзийди. Негаки ҳар бир инсоннинг албатта ўз устози бор. Ана шу меҳри дарё устозларимизнинг умлари узоқ бўлиб, ўсиб улғайиб келаётган ёш авлодга илму-маърифат беришда, одобу-аҳлоқни ўргатишга, таълим-тарбиялашда ҳеч қачон чарчамасинлар. Аллоҳ таоло барча устозларни ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин ва энг азиз ниятларига етишишларида Ўзи мададкор бўлсин!

 

 

Олтинсой туман бош имом хатиби           М.Маматқулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here