Аждодлар руҳига ҳурмат халқимизнинг энг олий фазилатларидан биридир. Ўзбек халқи ватани, халқининг фаровонлиги, тинчлиги йўлида жонини фидо этган фарзандларини ҳеч қачон унутган эмас. Ислом дини инсон наслини мукаррам санайди, Аллоҳнинг махлуқотлари ичидаги энг азизи ва эҳтиромга муносиби деб баҳолайди. Инсон азиз ва мукаррам экан, унинг ёши ҳам, қариси ҳам, аёли ҳам, эркаги ҳам, бу дунёда яшаётгани ҳам, вафот этиб кетгани ҳам баробар қадр-қимматга эгадир. Шунинг учун ҳам доно халқимиз тирикларимизни қадрлаб, вафот этганларни эҳтиром билан хотирлайди. Инсоният Иккинчи жаҳон урушида қатнашган, ўша аёвсиз жангу-жадалда қаҳрамонларча ҳалок бўлганлар хотирасини асло унутмайди.

9 май — бу кун қарийб бутун дунё давлатлари тарихида катта из қолдирган. Бу кун кимдир учун байрам, кимдир учун эса мотам, ким учундир тақдирнинг аччиқ ҳазили бўлиб қолган.

Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. Бинобарин, хотира бу – унутмаслик, деганидир.

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанглардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан, қолаверса, бу бугун том маънода миллий қадриятга айланди. Айниқса шундай хайр саховат ойи моҳи рамазон кунларида уруш майдонидан омон қайтган боболаримиз ва бошқа нуроний отахон ва момоларимзни йўқлаб ҳолидан хабар олиш айни муддао бўлади.

Қуръони каримда Аллоҳ таоло: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй Роббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбиларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Роббимиз! Албатта, сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан”, деб марҳамат қилади. (Ҳашр сураси, 10-оят).

Ушбу оят вафот этган кишиларнинг орқаларидан хайрли дуолар билан эслаш, яхши амаллардан эканига далолатдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Бу дунёдан ўтган биродарларингизнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини эслашдан сақланинглар”, деб марҳамат қилганлар.

Шундай экан, ўтган аждодларимизни ҳамиша хотирлаб, бизларга қолдириб кетган бой маънавий-маърифий меросларини ўрганиб, ҳаётимизга изчил татбиқ этишиб боришимиз керак.

«Тарих – бу хотира дегани, ўтган аждодларнинг шонли ишлари, қаҳрамонликларини эслаш, ўтмиш воқеаларидан тўғри хулоса чиқариб яшаш деганидир» — Ислом Каримов.

Халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, мурувват ва ҳиммат барча байрамларимиз сингари “Хотира ва қадрлаш куни” мисолида ҳам ёрқин намоён бўлади. Айниқса шундай хайр саховат ойи моҳи рамазон кунларида уруш майдонидан омон қайтган боболаримиз ва бошқа нуроний отахон ва момоларимзни йўқлаб ҳолидан хабар олиш айни муддао бўлади.

Албатта биз буни бир кунлик байрамга боғлаб қолмаслик, балки уларнинг ватан, миллат, дин йўлида қилган жон фидоликларини доимо қалбимизда сақламоғимиз керак. Аждодларимиз хотираси қанчалик муҳим бўлса, кексалик ёшига етган улуғларимизнинг қадрига етиш, ҳурматини жойига қўйиш шунчалик муҳим. Кексаларни ардоқлаш, кўмакка муҳтожларнинг ҳурматини жойига қўйиш қон-қонимизга сингиб кетган фазилат. Айниқса, ўтганларни хотирлаш, азиз отахон-у онахонларнинг дуосини олмоқлик саодати ўзгача.

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан халқимизнинг эзгу фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади.  Ўтганларимизни қабрларини зиёрат қилинади, қабрлари тозаланиб қабристонларимиз  обод қилинади. Нуронийларимзни зиёратқилибдуолари олинади. Ватанини, оиласини, ўзлигини ҳимоя қилиш учун иккиланмасдан жонини гаровга қўйиб хизмат қилганлар. Минг афсуски, ҳозирги кунда уларнинг сафлари тобора камайиб бормоқда. Ёшлигининг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати беқиёсдир.

Биз мусулмонлар аждодларимиз руҳини шод этиш мақсадида уларни қанчалик кўп хотирласак, фарзандларимиз ҳам бундан яхши ибрат олишади.

Шу ўринда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Бу ҳол ёшларни юртпарварлик, меҳнатсеварлик, аждодларининг энг яхши анъаналаридан фахрланиш, уларга муносиб ворислар бўлиш руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.

Албатта биз буни бир кунлик байрамга боғлаб қолмаслик, балки уларнинг ватан, миллат, дин йўлида қилган жон фидоликларини доимо қалбимизда сақламоғимиз керак. Аждодларимиз хотираси қанчалик муҳим бўлса, кексалик ёшига етган улуғларимизнинг қадрига етиш, ҳурматини жойига қўйиш ҳам  шунчалик муҳим. Кексаларни ардоқлаш, кўмакка муҳтожларнинг ҳурматини жойига қўйиш қон-қонимизга сингиб кетган фазилат. Айниқса, ўтганларни хотирлаш, азиз отахон-у онахонларнинг дуосини олмоқлик саодати ўзгача.

Аллоҳ таоло жонажон юртимиз келажаги йўлида қурбон бўлган, фронт ортини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона меҳнат қилган, заҳмат чекиб ўтган ота-боболаримизни, юртдошларимизнинг барчаларини ўз раҳматига олиб, табаррук ёшдаги оталаримиз ва оналаримизнинг умрларини узоқ қилсин!

Н.Махаммадиев
Бандихон тумани “Саид Мухаммад” жоме масжиди имом хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here