Ислом диничалик илимни улуглаган дин, тузим ёки фалсафа йуқ. Ҳар бир шахсга илм талаб этишни фарз (мажбурий) қилиш ҳам фақат ислом динида бор халос.
Аллоҳ таоло курьони каримда шундай мархамат килади:
Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг булармиди. (Зумар 9 оят).
Албатта, Аллоҳдан бандалари ичида факат олимларигина қурқирлар. (Фотир 28 оят ).
Танишиб ӯтган оятлардан шуни хулоса килиш мумкинки, Аллох таолодан куркиш учун , аввало Унинг қудратини ҳис этиш керак. Аллох таолонинг кудратини факатгина илимли кишиларгина ҳис этиб, ибодату, итоатда, яхшиликда, бардавом бўладилар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо с,а,в:
Ҳар бир мусулмон (эркак ва аёл)га илм талаби фарздир. деганлар.
Фарз икки қисимга булинади, Биринчиси,фарзи айн. Иккинчиси фарзи кифоя..
Фарзи айн—Ҳар бир мусулмоннинг шахсан ўзи бажариши лозим бўлган иш амалдир. (Мисол имон, намоз,руза ва ҳоказолар).
Фарзи кифоя эса— Бази бир мусулмонлар адо этса, бошқаларга кифоя қиладиган иш ва амалдир. (Мисол жаноза намози ва ҳоказолар).
Илим талаб қилишда фарзнинг икки қисминиҳам бажариш ва амал қилиш инсондан талаб килинади. Хоссатан ҳар бир мусулмон узининг ҳаёти учун,дину диёнати учун ҳалолу—ҳаромини билиши учун илимли булиши фарзи айндир.
Ҳазрати Али р.а бир саҳобага:
Илм молдан яхшидир, у сени ҳимоя қилади, молни эса сен қуриқлашга мажбурсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир. Сарфлаш, нафақа қилиш билан мол камайса, илмни тарқатганинг сайин купайиб бораверади. деганлар.
Фарзандларимизни келажакда баркамол булиши учун аввало унинг ёшлигиданоқ урганган одобу илмига боғлиқдир.Шундай экан фарзандларимизни китобга марифатга муҳаббатли килиб тарбиялайлик. Туғри бола ёшлик қилиб илмнинг, китобнинг аҳамиятини яхши тушинмаслиги мумкин,бу ишда ота онанинг узи уларга ердам бериб, илм олиш инсонни камолот чуққисига етаклашини тушинтириб бориши лозим.
«Нурил Ислом» жоме масжиди имом хатиби
АБДУҲОШИМ ҲАМИДОВ