Мусулмон халқларида барча замонларда ҳам маконлдарда ҳам катталар кичикларга тарбиячи, маслаҳатчи, устоз, танқидчи, бўлиб келганлар. Бундай ишларни катталар ўз бурчлари деб билиб кичиклар учун фойдали сабоқлар бериб келганлар.Ёшлар эса бу ўгитдан фойдали сабоқ бўлади деб қабул қилинган.Мусулмонлар ҳамиша мана шундай йўл тутишиб, жамиятда исломий одоб-аҳлоқни қарор топишига сабаб бўлганлар.Ана шундай йўл билан халқ ўзини-ўзи тарбиялаб борганлар. Катталар эса ўз зиммаларидаги яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарганлар. Мўйсафид оқсоқол инсонлар ҳаётда мана шундай вазифаларни адо этганлар.Кичиклар эса буни ўзларига дарс деб билиб тажриба ўрганганлар. Бугунги тинч ва фаровон ҳаётда мусулмон умматига хос бўлмаган зинокорлик, ароқхўрлик оқпадарлик, ўзидан катталарни менсимаслик, устозларни ҳурмат қилмаслик илм олиш учун, ҳаракат қилмай танбаллик қилишлик буларни барчаси хонадонда диний таълимни билмаслик ота-она ёки мусофир оқсоколларни харом билан ҳалолни, гуноҳ билан савобни ажрата олмаслигидандир.Ёш авлодни ўзидан катталарни гапига қулоқ тутмаслигидандир. Ёши катта инсонларимиз «Менга нима» қабилида иш тутишлари, ёки вақтларини кўча куйда ўтириб олиб карта, нарда, дамина ўйнаб эртадан кечгача вақтини бекорга ўтказишлари ёш авлодга қандай наъмуна ва андоза бўлаётганликларини бир ўйлаб кўрсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Охират учун нима амаллар қилаётганликлари ҳақида назар қилсалар кўча куйда вақтини беҳуда сарф этмаган бўлар эдилар. Мўйсафид деган улуғ мартабага эриштирган Аллоҳ таолога шукрона тариқасида, тақво йўлида кўплаб яхшиликлар борлигини ёш авлодга тушунтириш вазифаларини унутмасликлари керак эди.Кўпчиликка фойда берадиган ишни қилиб қўйган бўлсалар, қилган ишидан мўмин мусулмонларга манфаат етиб турса ўлимидан сўнг ҳам савоб тегиб туриш, даражаси кўтарилиб туришини англаб етмоқлик зарур. Демак биз ёши катталар ёш авлодни одоб аҳлоқига, хулқига,иймон эътиқодига алоҳида эътибор қаратиб бормоқлигимиз лозим
Олтинсой тумани «Сўфи Оллоҳёр»
жомеъ масжид имом хатиби К.Азимов