#РАДДИЯ

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШЛИК ШАҲИДЛИК ЭМАС, ОҒИР ГУНОҲ ҲИСОБЛАНАДИ.

Ислом дини таьлимотларида, хусусан Курьони Карим ва ҳадиси шарифларнинг бир неча ўринларида инсоннинг ўз жонига қасд килиши қораланган. Таькидлаш жоизки,кишининг ўзини ўзи ўлдириши, ҳатто нияти дин йулида деб қилинса ҳам, шаҳид ҳисобланмай, балки,, ўз жонига суиқасд,, деб баҳоланади.
Собит ибн Заҳҳок розияаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда
Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:,,Ким бу дунëда ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиëматда ҳам унга ўша нарса билан азоб берилади,, ( Имом Бухорий ривояти).
Демак, Аллоҳ таоло азиз қилган инсоннинг ўз жонига қасд қилиши, ўз қонини тўкиши худди бошқаларнинг жонига қасд қилиш каби энг оғир гуноҳ саналади.Курьони каримда айтиладики:
,, Ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм шафқатлидир,, ( Нисо сураси, 29- оят).
Аллоҳ таоло бандасига омонат ўларок ато қилган жон- тирикликни фақат Ўзи ҳоҳлаган пайтда қайтариб олади. Жонни банданинг ўзи олишга ҳаракат килиши- шошилиш ва Аллоҳ таолонинг тақдирига норозиликдир. Токи ажал вақти келгунича банда жонни тўғри йўлда асраб- авайлаб ишлатиши керак. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят килинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: ,, Ким тоғдан ташлаб ўзини ўлдирса, у жаҳаннам ўтида мана шундай ҳолатда абадий азобланади. Ким захар ичиб, ўзига суиқасд қилса, жаҳаннам ўтида кўлидаги захарни ичган ҳолда абадий азобланади. Ким ўзини темир билан ўлдирса, жаҳаннам ўтида темирини қорнига урган холда абадий азобланади,, дейилган.
Таассуфки, бугунги кунда Интернет тармоғида ëшларга ўзини- ўзи портлатиш ва ўлдириш ғояларини сингдиришга уринаëтган, уларни хаëлий жаннат ваьдаси билан ,, шаҳид бўлиш,, га чақираëтган турли гуруҳлар кўпайиб бормокда. Ваҳоланки, ислом динида ўзини портлатиш йўли билан ўзининг ва ўзгаларнинг жонига қасд килиш улкан гуноҳ ҳисобланади.Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан келтирилган ҳадисларда ўз жонига қасд қилганлар ëки ўзгаларни ўлдирганлар дўзахда абадий азобланиши айтиб ўтилган.Қон тўкиш исломда энг катта гуноҳлардан экани қуйидаги ҳадисда хам тасдиқланади: ,, Абдуллоҳ ибн Масьуд ривоят қиладилар: Расулуллоҳ ( с. а. в) ,, Қиëмат куни инсонлардан даставвал тўкилган қон ҳакида суралиб, ҳукм чиқарилади,, дедилар.( Имом Бухорий, 6864- хадис).
Худкуш — террорчиликни оқлайдиган ақидапарастлар гўëки далил сифатида саҳобийлар айримлари жанг вақтида ўлиши эҳтимоли муқаррар эканини била туриб душман сафига ëриб кирганликларини келтиради. Бироқ ушбу саҳобаларнинг бирортаси хам ўзини ўлдирмаган.
Замонавий фатволар хулосасида хам худкуш- террорчилар ўзини ва бегунох одамларнинг умрига зомин булгани учун огир гуноҳга ботиб,охиратда дуўзахда жазоланиши таькидланади.

✍️✍️Қизирик тумани,, Мулло Останақул,, жоме масжиди имом хатиби Олим Самадов.
https://t.me/surxonmuslimuz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here