Ҳозирги замон йирик ислом уламолари “Ҳизбут-таҳрир”ни қўллаб- қувватламайдилар. Балки, уларга нисбатан доимо кескин, илмий асосланган раддиялар, танқидлар билдирадилар. “Ҳизбут-таҳрир” фаолияти мусулмонлар ичида фитна чиқаришга қаратилгани учун ҳам ислом дунёсидаги барча уламолар томонидан мазкур фирқа исломнинг душмани, деб эълон қилинган. Саудия арабистонининг собиқ бош муфтийси Шайх ибн Боз ва қатарлик машҳур уламо Юсуф Қарзовийлар фикрича Ҳизбут-таҳрир исломни бузувчи ташкилот ҳисобланади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг дин насиҳатдир китобида келтирилган Ҳизбут-таҳрир ҳар қандай душман қилаолмайдиган зарарли ишларни қилдики, Ислом душманлари ўзлари ҳаракат қилсалар ҳозирги натижага эриша олмайдилар деган фикрлари ҳам фитначи фирқанинг асл моҳиятини англашга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам “Ҳизбут-таҳрир” нинг ғояси ва дастури ҳанузгача дунёнинг бирорта мамлакатида тан олинмаган, балки илк таъсис топган масканидан тортиб дунё мамлакатларининг деярли ҳаммасида унинг фаолияти тақиқланган. “Ҳизбут-таҳрирнинг” фаолияти аввал Иордания, Судан ва Малайзияда кеийнчалик эса деярли барча мусулмон мамлакатларида расман тақиқлангани, Россия ва Германия каби давлатларда эса террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган ҳам юқоридаги мулоҳазаларнинг ўринли эканлигини тасдиқлайди.

Бойсун тумани бош имом-хатиби З.Чориев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here