Бугун жаннатмакон юртимиз мустақиллигининг 27 йиллиги байрамини дилдан қувонч ва катта шодёналар билан кутиб олиш тараддудида турибмиз. Аллоҳ таоло бу саодатли ва қутлуғ айёмни барчамизга муборак айласин. Бу йилги мустақиллик тантаналари “Азиз ва ягонамсан жонажон Ўзбекистоним” шиори остида шаҳар ва қишлоқларимизда, олис ва яқин туманларимизда юқори кайфият ва юксак тайёргарлик билан ўтказилаётганига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз.

Дарҳақиқат мамалакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилган кўркам уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт мактаблари, замонавий корхоналар, кенг ва равон йўллар, боғу хиёбонлар, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб, аҳоли фаровонлигининг, онги ва тафаккурининг юксалишига хизмат қилмоқда.

Шунингдек, ислом дини равнақи учун кенг имкониятлар яратилади. Мустақиллик бизга мустабид тузум даврида топталган ижтимоий, маънавий ва диний қадрятларнинг қайтадан тикланиши ва ривожланиши учун кенг йўл очиб беради. Диний ва миллий қадрятларимиз қайтадан равнақ топа бошлади. Натижада, ҳалқимиз ўзлигини таниб турмушнинг барча жабҳаларида миллийликни нашидаларини сўрмоқда. Аллоҳ таоло Қурьони каримда марҳамат қилганидек:

Яъни: “Айтинг, Ҳақиқат келади ва ботил йўқолди. Чунки ботил йўқолувчи нарсадир”.

Ҳалқимиз барча соҳада эмин-эркин саьй-ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлгани каби динимиз кўрсатмаларини хотиржам адо этиш бахтига муяссар бўлди. Минглаб масжидлар очилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилади, ўнлаб диний таълим муассасалари  барпо қилиниб, у ерда ёшлар диний ва дунёвий фанлардан таҳсил олмоқдалар. Азиз авлиё, аллома ва фозил инсонларнинг мақбаралари ва кўплаб зиёратгоҳлар таъмирланди. Ҳар йили ҳукуматимизнинг кўмаги билан минглаб ватандошларимиз муборак Ҳаж ва Умра зиёратига бориб келмоқдалар. Буларнинг ҳаммаси, албатта, истиқлолимизнинг шарофатидандир.

Буюк аждодларимизнинг бебаҳо асарлари ўрганилиб, уларни она тилимизга таржима қилишидек имкониятларга эга бўлдик. 2018-йилда Қурьон мусобақасининг ўтказилиши, ўтган йиллар давомида Қурьон, ҳадис, тафсир, фиқҳ, ислом тарихи, маданияти ва фалсафаларига оид кўплаб йирик тадқиқотлар амалга оширилади. Турли мавзудаги диний адабиётлар, юртимиз яшаб, ижод қилган буюк  алломаларимизнинг илмий мерослари нашр этилиб, кенг оммага тақдим қилинди ва қилинмоқда.

Ҳақ Субҳанаҳу ва таоло бу ҳақида бизларга:

Яни: “…агар (берган неъматларимга) шукур қилсангиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман…”- деб такидлаган.

Инсон ўзидаги неъмат ҳқида мулоҳаза юритиш, шу неъматдан ўзгалар ҳам баҳраманд, ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриш билан унинг қадрини  билади. Бу эса янада кўпроқ Аллоҳга шукур қилишга ундайди. Албатта, бу Аллоҳ таолога хуш келади. Натижада неъматнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларининг бирида:

Яьни: “Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан”, -деганлар (Имом Термизий ривояти).

Давлатимизнинг ислом динига нисабатан ғамҳўрлиги жавобан, барчамиз ўз навбатида ислом динининг мусаффолигини сақлаш, унинг асл моҳиятини теран англаб, ёш авлодни турли ғаразли кучлар таъсиридан ҳимоя қилишга маъсул эканлигимизни ҳис этишимиз зарур бўлди.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳадиси шарифларида шундай:

Яъни: “Кимки инсонларга улардан кўрган яхшиликлари эвазига шукур қилмаган экан, демак Аллоҳга шукур қилмабди”,-деганлар.

Демак, биз мусулмонлар динимиз ривожи учун кўрсатилаётган ғамхўрликни Аллоҳнинг марҳамати деб қабул қилишимиз ва албатта унинг шукронасини адо этишимиз лозим бўлади.

Яъни: “Аллоҳ таоло бандага каттами, кичикми бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун “Аллоҳга ҳамд булсин” деса, шунда у ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади”-деганлар.

Шукрона, асосан, икки қисмдан иборат. Яъни фикрий ва амалий шукрона. Демак, ҳар бир комил мўмин бўлган эркак ва аёл шукроналик моҳиятини чуқур англаб, ўзини шукур қилувчи бандлар қаторига қўшмоғи матлуб амал экан. Ким ҳаётда яхши из қолдириб ўтса, саодати абадияга эришган булур эди. Қўлидан келса бошқа  инсонларни ҳам мана шундай покиза ҳаёт тарзига чақирсин.

Айниқса, қатор мамлакатларда фитналар келтириб чиқарилаётгани, минглаб ёшу қарилар кўз юмаётгани биздан доим хушёр ва огох бўлиб яшашни, тинчлигимизни асраб авайлашимизни талаб этади.

Ёши улуғ отахонлардан соф эътиқод, чиройли одоб-аҳлоққа, катталарни хурмат қилиш, кичикларга ғамхўрлик кўрсатиш каби инсоний фазилатларни ҳурмат қилиш, кичикларга ғамхўрлик кўрсатиш каби инсоний фазилатларни ўрганиб олиш жуда муҳим вазифа хисобланади. Зеро, жахонда турли ғоялар ва ўзаро манфаатлар тўқнашуви кечаётган нотинч замонда ёшларни имон-эътиқод, юксак аҳлоқий қилиб тарбиялаш ниҳоятда долзарб вазифадир. Ҳаётнинг барча соҳаларида тараққиётган эришиш, камолотга етишиш бирданига бўлиб қолмайди. Бунинг учун фарзандларимизни сабр-бардошли бўлишига, илм йўлларини осонлаштиришга, илм маърифатига қизиқтириш, рағбатлантиришга катта аҳамият беришимиз олзим. Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатлари биз учун ибратлидир. У зоти шариф:

 

Яъни “Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар! Хушхабар айтинглар қизиқтиринглар, нафратлантириб қўйманглар (ўзингиздан бездирманглар)!” деганлар. Шунга мувофиқ, Аллоҳ таоло бизга кўз қора чиғидай асрашни буюрган илоҳий неъмат бўлмиш фарзандларимиз ҳақида ҳамиша қайғуришимиз лозим. Мамалакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик юксак даражада қадрлаб ва ардоқлаб бормоғимиз зарур. Зеро, тинчлик ва осойишталик-фаровон ҳаёт ва юксак тараққиёт омилидир.

Истиқлол туфайли она диёримиз мусулмонлари ҳаётда ҳам катта ижобий ўзгаришлар юз беради. Давлатимиз томонидан мустақилликнинг илк кунлариданоқ халқнинг маърифати ва маънавиятини юксалтириш, имон-эътиқодли қилишга катта эътибор қаратилади.

Аллоҳ таборака ва таоло Қурьони каримда зикр этган:

 

Яъни: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар одоб қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин”-ояти каримаси мазмунига мувофиқ мустақиллик йилларида Ўзбекистонда икки мингдан зиёд масжид обод бўлди ва намунали фаолият кўрсатмоқда.

Вилоят ва шахарларда ҳам янги масжидлар барпо этилмоқда. Буларнинг ҳаммаси мустақиллик берган имкониятлар ва эркинликлардир. Мўмин-мусулмонларимиз Аллоҳ таоло ато этган мустақиллик неъматига, ибодатларни эмин-эркин адо этиш неъматига доим шукронлар  айтишлари лозим.

Барчамиз бутун дунёда нималар содир бўлаётгани, ёвуз кучлар ўзининг жирканч мақсадларига эришиш учун қандай усул ва воситаларни ишга солаётганининг шоҳиди бўлиб турибмиз. Турли чўпчак ва афсона гапларни тарқатиб, ёшларимиз онгига сохта ва ёлғон маълумотларни  сингдирмоқчи бўлаётганларнинг биринчи галдаги мақсади юртимиздаги тинч ва осуда ҳаётга раҳна солиш, барқарор тараққиётни ортга қайтариш эканини унутмайлик. Мана, ён-атрофдаги мамлакатлардан кўплаб ёшлар, билиб-билмай турли алдовларга учиб, гўёки дин-диёнат учун хизмат қиламан, деб, аслида эса Аллоҳ таоло бутунлай қайтарган, дўзах оташи билан жазолайман деб огоҳлантирган авхшийликларни қилмоқдалар. Буларнинг муқаддас динимизга мутлақо дахли йўқлигини, бировга азият етказган, аёлларни хўрлаган, норасида болаларнинг қонини тўккан кимсаларнинг мўмин-мусулмонликка умуман алоқаси йўқлигини яхши англаб олишимиз керак.

Қачонки ҳар биримиз ўзимизга маъсул бўлган жойда:оила, маҳалла, корхона ёки ташкилотда огоҳ ва хушёр бўлиб, қўл остидагилармиз  ҳақида қайғуриб фидойилик билан меҳнат қилсак, фарзандларимизни бундай фитналардан асрай билсак, ёвуз кучлар остона хатлаб бизга таҳдид қилолмайди. Бу ҳақида жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в) марҳамат қилиб айтингларки: “Ҳар бирингиз раҳбарсиз. Ҳар бирингиз қўл остидагиларига жавобгар-маъсулдир”. Шундай экан, аввало ўзимиз огоҳ бўлайлик, намуна кўрсатайлик, ўзгаларни ҳам шунга тарғиб этайлик.

Зеро, бугунги фаровон кунларни қадрлайбилиш, унинг зиёдалиги ва бардавомлигига ҳисса қўшиш бизнинг бурчимиз. Тинчлик бўлган жойда одамлар эртанги кун учун  улкан режалар тузиб, фарзандларининг бахтли келажагини ўзига қасаввур қила олади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни улуғ, азиз мустақиллик неъматига шукрлар айтиб, уни янада мустаҳкам ва бардавом бўлиши йўлида савобли амалларни қилишимизга насиб айласин!

Азиз ва муборак Истиқлолимизнинг йигирма етти йиллик шодёналарини шоду-ҳуррамлик, масрурлик, тинчлик-омонлик ва ўзаро иттифоқлик билан ўтказишимизда Парвардигор ёру мададкор бўлсин!

 

 

Қизирик туман бош имом хатиби:                                 А.Абдуназаров

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here