Имом Ғаззолий айтганлар: «Яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш диннинг энг мустаҳкам суянчиғи, энг шарафли иши ва барча пайғамбарларга юклатилган вазифадир. Агар у ташлаб қўйилса, пайғамбарлар чақириғи тўхтаб қолади ва дину диёнат оёқости бўлади. Жоҳилият ва бузғунчилик чор атрофга қанот ёзади. Оқибатда, фисқу фасод бўй чўзади, юртлар харобага айланади, инсоният ҳалокат жарига қулайди «.
Аллоҳга шукурки юртимиз йилдан-йилга обод бўлиб, халқимиз фаровонлиги боргансайин ортиб бормоқда. Шунинг учун, бунга жавобан кечаю-кундуз бу неъматларнинг шукронасини адо этиб боришимиз, яъни кўпрок яхши ва савобли ишларни қилишимиз ва албатта ёмон ишлардан тийилишимиз лозим бўлади. Ён атрофдагиларимизни ҳам, ёмонлик қилишдан қайтаришимиз керак. Аксинча, ёмонликни олдини олмасак; пайғамбаримиз(с.а.в)нинг : » Аллоҳ таоло айримларнинг айби билан кўпчиликни жазоламайди. Лекин кўпчиликнинг кўз ўнгида қилинаётган гуноҳ ва жиноий ишларни тўхтатишга қодир бўла туриб , наҳйи мункар (ёмонликдан қайтариш ) қилмасалар , барчани оммавий равишда жазолайди «- деган ҳадисларига мувофиқ, оқибатимиз ёмон бўлиши мумкин. Зайнаб бинти Жаҳш (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в)дан :»Солиҳларимиз бўла туриб ҳам ҳалокатга учраймизми?», деб сўрадилар. Пайғамбаримиз (с.а.в):»ҳа, ёмонлик кўпайса» деб жавоб бердилар. Шундай экан , ёмонликнинг кўпайишига, унинг чор атрофга ёйилишига йўл қўймаслигимиз даркор. Қалбларимиз тилаги , жонажон Ватанимиздан ёмонликлар кўтарилиб, азиз юртимизнинг яқинлашиб келаётган 27 йиллик истиқлол тўйи барчамизга муборак бўлиб , тинчлигимиз абадий бўлсин.
Деновтумани «Муҳаммадқул» жомеъмасжидиимом-хатиби.
Абдуллахон Мирзаев