Тинчлик бу барча халқларнинг, шунингдек ўзбек халқининг ҳам азалий орзуси бўлиб келган. Тинчлик инсонпарвар ва бағрикенг халқимизнинг тили ва дилидан мустаҳкам жой олган энг олий қадрият ҳисобланади.
Бугунги кунда баъзи бир минтақаларда хусусан Ироқ ва Суриянинг бир қанча ҳудудларида қонли тўқнашувларни амалга ошираётган, ҳозирги кунда ўзларини “Ислом динининг ҳимоячилари” деб атаётган “Ислом давлати” террористик ташкилот.
Хўш, бу қандай тоифа-ки, ҳеч қандай ўзининг тарихига эга бўлмай туриб, шоша-пиша бир катта давлатга асос солса? Сўнг, ўз гуруҳларига қўшилмаганлар ёки тан олмаганларни шафқатсизларча жазоласа? Уларнинг иддаоларини кўриб, билиб турган мусулмон олами ва жаҳон ҳамжамияти қандай фикрда?
Чунки булар муқаддас ислом динига зид равшда қупорувчилик, босқинчилик, мутаъ никоҳи, бундан ташқари бир қанча жирканч жиноятлар, қилишмоқда.
Буларнинг бу разил қилмишларига бутун дунё мусулмон уламолари “Ислом давлати”нинг фаолиятини танқид қилиб, ҳаракат томонидан эълон қилинган халифалик ислом таълимотларига зид экани ва уни тан олиб бўлмаслигини таъкидламоқдалар.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки бугун баъзи бир илмсиз ёшлар буларнинг сафига отланишмоқда албатта булар ислом дини номидан чорлов қилмоқда яъни “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик”, “халифалик” каби ғояларни нотўғри талқин қилиб ёшларни тузогига илинтирмоқда. Аввало “ҳижрат” созига бироз тухталиб ўтсак “Ҳижрат” сўзини луғавий маъноси “тарк қилиш” “кўчиш” дегани Шариатда эса динига эркин амал қилиш имкони умуман бўлмаганда қодир кишилар бошқа юртга кўчишларини англатади. Бироқ ҳозиги кунда ИШИД каби бузғунчи ташкилот оқим аъзолари ҳижратни ўзларининг разил ниятларини амалга ошириш мақсадида фойдаланишмоқда. яъни Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳижрат қилганлар ҳар бир мусурмонга ҳижрат фарз деб алдашмоқда энди бир ўйлаб кўринг бизнинг Юртимизда ислом арконлари бемалол бажарилиб тўрганда масжидлар мусурмонлар ихтиёрида эмин-эркин ибодат қилиб туришган бўлса рамазон ва Қурбон ҳайитлари Юртбошимиз томонидан дам олиш куни деб эълон қилинаётган бўлса муқаддас ҳаж ва умра зиёратига бемаолол шароитлар яратилиб тўрганда уруш бўлаётган диёрларга “ҳижрат” қилиш ақлга тўғри келадими? Ҳижрат тўғрисида Пайғамбаримизнинг шундай ҳадислари бор “Ҳижратнинг энг афзали-Аллоҳ таоло қайтарган нарсани тарк этмоқдир” (Имом Аҳмад ривояти) хижрат қиламан деб баъзи аёллар уруш бўлаётган диёрларда афсус-надомат билан қон йиғлашмоқда ўз юртларига қайта олмай жангарилар қулида қулдан-қулга утиб хор бўлишмоқда афсус одам болалари шундай жирканч ишларни амалга оширишмоқда! Мана яақиндагина муборак Рамазон ойида Муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан Сурия давлатидан 156- нафар аёллар ва болалр Юртимизга қайтарилди. Ва уларга меҳр муҳаббат кўрсатилди. Аллоҳ-таоло “Биз одам болалрни азиз ва мукаррам қилдик” деганку?
Бугунг кунда Террорестик ташкилотлар томонидан “жиход” муқаддас уруш деб исломни ниқоб қилиб мусурмонларни ўлдиришмоқда бу тоифа ташкилотнинг жирканч ишлари қанчалик кўрсатилмасин ҳозир ҳам шуларнинг тузоғига илинаётган ғур ёшларни ўз ҳолига ташлаб қуймаслигимиз керак . Қуръони карим оятларида ва ҳадиси шарифларда ноҳақ одам ўлдириш катта гуноҳ эканлиги таъкидлайди ва ундай одамларга охиратда абадий дўзах ва улкан азоб тайёрлаб қўйилганлиги қайд этилган. Жумладан Қуръони каримда:
яъни: «Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай”. (Нисо, 93-оят).
Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадисда эса: “Қиёмат куни биринчи савол ноҳақ тўкилган қон тўғрисида бўлур”, дейилган.

Террористлар ўзларини мусулмон қилиб кўрсатиб, мусулмонларни ваҳшиёна ўлдирмоқдалар. Уларнинг биринчи қурбонлари ҳам мусулмонлар бўлиши, уларни ким эканлигини кўрсатиб турибди. Булар Аллоҳнинг уйи ҳисобланган масжидларни мусулмонлар номоз уқиб тўрганда портлатиб бегуноҳ кимсалрнинг қотилига айланмоқда! Шунингдек, бундай кимсаларга инсон учун бебаҳо саналган ватан, оила, ота-она, фарзанд ва миллий қадриятлар умуман ёт бўлиб, улар ҳеч қандай разилликдан қайтмайдиган манқурт қонхўр кимсаларга айланмоқдалар. Бугун янада огоҳлик ва хушёрликни оширишимиз керак болаларни илмга маърифатга йўналтиришимиз биз катталарни биринчи вазифамиз бўлишлиги керак. Аллоҳ-таоло ҳар-бир инсонни тўғри ақидадан адаштирмасин.

Шурчи тумани бош имом-хатиби А.Ҳабибуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here