Бугунги кунда «Шахидлик мақомига эришаман» деб, ўзини-ўзи портлатиб, ўзи ва бошқалар хётига зомин бўлаётганлар учрамоқда.Улар соҳта «шайхлари» чиқараётган «фатволар»га амал қилган ҳолда, бундай разил ишларга қўл ураётгани ҳамманинг нафратини қўзғатмоқда.
Ваҳоланки Қуръони карим оятлари, Пайғамбар (алайҳиссалом) ҳадиси шарифлари, мужтаҳид уламолар асарлари ва фатволарида ҳаёт Аллоҳ таоло томонидан инсонга берилган имконият ва айни дамда омонат эканлиги , унга хиёнот қилмаслик лозимлиги таъкидланиб, ўз жонига қасд этиш катта гуноҳ сифатида қатъий қораланган. Қурони каримда: «Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм- шафқатлидир» (Нисо,29), деб айтилган.
Имом Бхорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: «Ким ўзини тоғ тепасидан ташлаб ўлдирса, ўлгандан кейин ҳам жаҳанамда шу ҳил аъзобга грифтор бўлади.Ўзини сувга ташлаб ё осиб ёки куйдириб ўлдирган кишиларнинг ҳукми ҳам унинг ҳукми билан баробардир».
Яна бир ҳадисда бундай дейилади: Пайғамбаримиз С.А.В ҳадиси қудсйда баён қилади: «Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, Мен унга берган умрга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим»(Имом Бухорий
Ўзини-ўзи ўлдириш бу ўз хаётини қасддан тўхтатишдир. Шариат нуқтаи назаридан бу харакат қаттиқ қораланади.Ўз жонига қасд қилиш, моли ва жонини хатарга қўйиш каби ишлардан динимиз қайтаради.»Кимда-ким шу (қотиллик)ни адоват ва зулм юзасидан қилса, албатта, Биз уни дўзахда куйдирамиз. Бу (эса) Аллоҳга осондир» (Нисо,30).
Юқорида келтирилган оятлар ва ҳадиси шарифлардан хулоса чиқариб айтиш мумкинки, ўзини-ўзи ўлдириш, белига бомба боғлаб олиб портлатиш асло шаҳидлик эмас, энг катта гуноҳдир.
Ўзбекистон мусолмонлар идораси Сурхондарё вилояти вакили ўринбосари А.Фатуллаев