Аллоҳнинг арқони

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Оли-Имрон сураси 103-оятида “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони” ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳи ёқасида турганингизда, сизларни ундан қутқарди. Шояд ҳақ йўлни топгайсизлар,  деб,  Аллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилади” —  деб марҳамат қилади.  Аллоҳнинг “арқони” дан мурод Қуръони каримдир. Бу ояти каримада яратган эгамиз динимиздаги кўпчилигимиз эшитган бўлсак ҳам бепарво бўлиб юрган бир зарур ишга иттифоқ бўлишни буюради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида “Мен сизларга Аллоҳнинг китоби (Қуръон) ни қўйиб кетаяпман, бу Қуръон Аллоҳнинг арқонидир. Кимда ким ўша арқон (Қуръон) ни тарк қилар экан, бу одам албатта адашади” – деганлар. Бошқа бир ҳадисларида эса “Бу Арқоннинг бир учи Аллоҳнинг қўлида турибди, бир учини эса инсониятга туширди. Адашмайман, дўзах чоҳига тушмайман деган ниятда Арқонни маҳкам тутган одамни Аллоҳ таоло бу дунё ҳалокатларидан асраб, охиратда ўзининг жаннатига муваффақ қилади” – деб марҳамат қилганлар.

Ҳозирги даврда Ислом ниқоби остида иш юритадиган турли ҳизб (оқим) лар ташкил қилиниб Аллоҳ таолонинг бўлинмангиз деган амрига қарши чиқиб, диний илмлардан бехабар мусулмонларни ҳақиқий исломий тарбиядан чалғитиш, мусулмонлар бирлигини бўлиб-ёриш учун ўзларини тузоғига илинтиряптилар. Бу оқимларни мақсади Муқаддас Ислом динига нисбатан нафрат уйғотиш ва энг даҳшатлиси одамларни ёлғиз Аллоҳга ибодат-қуллик қилишдан буриб ўша ҳизб ва унинг раҳбарларига сиғинишига мажбурлашдан иборатдир. Аллоҳ таоло ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалом умматларини мусулмонларни ботил кўрсатмалари билан заҳарлаб юрган ҳизбчиларни тузоғига тушиб йўлдан озишдан ўз паноҳида асрасин.

Шерзод Каримов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here