Жамиятда яшовчи хар бир кишининг хаёт тарзи қанчалик соғлом, рухи пок, иймони бутун, тақво ва мухаббати нақадар самимий бўлса, иншааллох бундай жамиятда тинчлик, хотиржамлик, қут-барака, ўзаро ахиллик, катталарга хурмат ва кичикларга иззат рухи вужудга келади ва мустахкамланади. Аллох таолло шундай мархамат қилади. Яьни: “Агарда
(Мазкур) юртларнинг ахолиси имон келтирган ва тақво қилганларида эди, улар устига осмонлар ва ердан баракотлар (эшиклари) ни очиб юборган бўлар эди. Лекин (Улар пайғамбарларни) ёлғончига чиқардилар.Натижада қилмишлари сабабли уларни (азобга) тутдик” (Аьроф, 96-оят).
Аллох таоло инсонни азиз ва мукаррам қилиб яратган, шунинг учун хам уни турли зарарли иллатлардан қайтарган. Инсонлар ўртасидаги молявий муносабатларда энг катта зарар келтирувчи иллатлардан бири рибо, яьни судхурликдир. Судхурлик гунохи кабиралардан бўлиб, унинг жазоси нихоятда оғирдир. Аллох байьни яьни савдони халол қилган бўлса, рибони харом қилган ва бандаларини рибо ейишдан қаттиқ қайтариб, уларга қиёмат куни бериладаган азоблардан шундай огохлантиради. Яьни: ”Судхурлар (қиёмат куни қабрларидан) жин чалган одамдай купадилар. Бунинг сабаби уларнинг ((Байь (савдо-сотиқ) хам судхурликнинг худди ўзи)) деган гаплари (ақидаларидир). Холбуки, Аллох байьни халол, судхурликни (эса) харом қилган. Бас, ким Роббидан насихат еткач, (судхурликдан) тўхтаса, у холда аввалги ўтгани ўзига ва унинг иши Аллохга (хавола). Ким яна (судхурликка), қайтса ўшалар дўзах ахлидирлар ва улар унда абадий қолувчилардир”. (Бақара, 275-оят).
Рибоь бу нафақат ўзимизга,оиламизга балки бутун жамиятга катта зарар келтирар экан. Мухтарам азизлар шундай экан биз ўзимизни Аллохнинг азобидан сақлашимиз учун савдода халол бўлишимиз ва харом амал бўлган рибоьдан қайтиб яшашимиз керак бўлар экан. Аллохим ризқларимизни халолидан беришини ният қилайлик.

Қизириқ тумани “Эшмамат ўғли Қувондиқ” жоме масжиди имом-хатиби Эгамбердиев Ўткир Эшонқулович.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here