Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ало ибн Зиёд дўзахни кўп эсларди. Бир киши унга: «Нима учун одамларни ноумид қиласиз?» деди. Ало ибн Зиёд бу танқидга шундай жавоб берди: «Мен одамларни ноумид қила оламанми? Ахир Аллоҳ таолонинг Ўзи: «(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи ғофурдир, раҳимдир» (Зумар сураси, 53-оят), «Ҳаддан ошувчилар – ана ўшалар дўзах аҳлидир» (Ғофир сураси, 43-оят) деган бўлса! Лекин сизлар ёмон амалларингиз эвазига жаннат башорати берилишини истайсиз. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзига итоат қилганга жаннат башоратини берадиган, осийлик қилганни эса дўзах билан огоҳлантирувчи қилиб юборган».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here