Хак таолонинг  бекиёс лутфи ва мархамати билан азиз юртимизда тинчлик ва баркарорлик хукм сурмокда, ватанимиз янада тараккий топиб, ривожланмокда, фарзандлари камолотга эришиб халки янада фаравон яшамокда. Муборак истиклол бизга инъом этган ютук ва муваффакиятларнинг асосида мамалакатимиздаги осудалик, мехр окибат ва багрикенглик, имон  ихлос ва миллатлараро тотувлик янада мустахкамланмокда.

Кишилик жамиятидаги инсон хаёти факат тинчлик омонлик билангина маъно мазмунга эга булади.Зеро тинчлик бу омонлик ва хотиржамлик асосидир. Жамият имон камолоти ва халоватига  тинчлик пайтидагина эришади. Бу хакда хак таоло бундай мархамат килади.

“Имон келтирган ва имонларига зулм (ширк)ни аралаштирмаганлар айнан ушаларга хафсизлик (бордир) ва улар хидоят (туғри йул) топган зотлардир.”(Анъом сураси 82 оят)

Тинчлик бу хотиржамлик ва баркарорликдир.Имон эса калб хотиржамлигидир. Демак, тинчлик ва имон маънолари бир бирига жуда якиндир. Шунга биноан бир кишининг тинчлиги жамият тинчлигини бир кисмидир. Зеро,киши узи яшаб турган жамиятнинг узвий аъзосидир. Демакки, хар бир инсон бутун жамият аъзолари учун мухум булган тинчликни саклаш йулида хамкорлик килиши энг зарурий бурч ва вожиб амалдир.

Тинчликни мустахкамлаш йулида хар бир киши учун уз бурчини сидки дилдан. Ихлос ва этикод ила бажармоги лозим.Айникса,Ватан химояси жабхаларида хизмат килаёиган хар бир харбий хизматчи узига топширилган вазифани Оллох ва инсонлар хузиради улуг масулият деб билмоги ва харбий касамёдни, ваъдаларни бажариши вожибдир.

Шунингдек,Ватан химоясида факат харбий кишилар эмас, балки шу заминда яшаётган барча фукаролар- укитувчи ёки шифокор буладими, тадбиркор ёхуд хизматчи буладими, каерда булмасин уз ватанини химоя килиш керак. Химоя килиш деганда факат курол билан эмас,керак булса суз билан, Ғанимларга раддия бериш билан ватанга тош отувчилар ва иғвогарларга карши кураш йуллари билан инсон уз юртини, миллатини,халкини химоя килиши зарур! Бу хам иймоний бурчга киради.

Аммо, ватан химоячиси булиш янада шарафли бурчдир. Киндик кони тукилган Ватанни, шу мустакил юртни кўз корачигидай асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор-номусини, имон-этикодини химоя килиш кабидир. Бу йўлда фидоий булган киши юксак макомга етиши улкан ажрлар сохиби булиши хакида башоратлар мавжуд. Хазрати пайгамбаримиз Мухаммад (с.а.в.) мархамат килиб айтганлар:

“ Молини, жонини, динини ва ахлу аёлини химоя килиш йулида халок булган киши шахидлик макомини топур”

Бошка бир хадисда эса бундай деб мархамат килинган:

“Кимки оллох таоло йулида бир ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундизи руза тутиб, кечаси ибодат килгани савоби ёзилади. Кимки сархатни куриклаб турганда халок булса, унга хам худди шундай ажру савоб мукофоти булади ва шахидлик макоми берилиб, барча фитналардан омонда булади”.

“ Таълимул мутааллим” асарида  баён килинишича, канчадан-канча амаллар борки, кўрнишдан оддий ишга ўхшагани билан чиройли ва яхши ният ила савоби улуғ амалга айланади. Худди шу каби аскарий, харбий хизмат хам анашундай савобли, зарур, мухум амаллар каторига киради. Зеро, Хазрати Сарвари олам (а.с.) айтганидек: “Инсонларнингяхшиси-инсонларга манфаатлисидир”.

“Ватанпарвар-ўз ватанини камолоти юлида, ўз халкига мухаббати туфайли моли, куч-ғайрати тугул жонини айамайдигон, халки ва ватанининг озодлиги,  фаравонлиги учун бор будини  фидо килувчи инсондир”.

Аллох таоло мустакил юртимизни  тинчлик ва омонликда аскару зобитларимизни Ўзинг  хифзу химоясида саклаб, жаннатмакон диёримизни ёмон кўзлардан  ва барча офатлардан омонда  килгин.

 

Расулжон Абдуллаев

Термиз туман бош имом хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here