Ҳасан Басрий ҳазратларининг ҳузурларига бир киши келиб:

– Эй имом! Менинг бир қизим бор, кеча-ю кундуз йиғлаб кўзлари кўр бўлди. Бир келиб бунга бир чора кўрсангиз – деди.

Ҳасан Басрий ҳазратлари рози бўлдилар ва келдилар. Сўнг қизга:

– Қизим, нимага йиғлаяпсан? Кўзларинг ожиз бўлибди, сабабини айт, чора бордир – деди.

Қиз жавоб берди:

– Икки сабабдан йиғлай-йиғлай кўзларимни кўр этдим. Биринчиси, агар бу кўз эрта охиратда Аллоҳни кўрадиган бўлса, У зотга минглаб кўзлар фидо бўлсин, менга унинг ҳеч қиймати йўқ. Иккинчиси, агар охиратда бу кўзлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони кўришга лойиқ бўлмаса, мен буни нега кўз дея олиб юрибман. Аллоҳ бундай кўзларни дунёда иккисини ҳам кўр этсин – деди.

Қизнинг бу ҳикматли сўзларини тинглаган имом Басрий ҳазратлари:

– Биз бу ерга насиҳатчи ва табиб бўлган ҳолда келган эдик… Ҳолбуки, насиҳат ва шифо топиб кетаяпмиз, дея ўзини йиғидан тўхтата олмади…

«Маноқиби авлиё» китобидан олинди.

Туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here