Аллоҳ таоло қуръони каримни ҳикмат ва эслатма, дунё ва охиратнинг ёмонликларидан қутилиш учун узун арқон қилди. Шунингдек, унда кофирларга азоб, мўминларга ножот бўлишини ваъда этди. Унда ажойиб мужизалар, ёрқин оятлар, ҳаққирост ҳужжатлар, аниқ-тиниқ далолатлар бор. Шайх Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад Воҳидий Найсобурий айтади: Аллоҳ қуръони каримни бўлиб-бўлиб, кетма-кет нозил қилган ва унинг ичига илму ҳикматларни жойлаган Зотдир. Аллоҳ таоло айтади:(эй Муҳаммад) «Сиз қуръонни инсонларга секин-секин ўқиб беришингиз учун биз уни бўлиб бўлиб нозил қилди». Абу Ражо айтади:» мен Ҳасаннинг:» бизга зикир қилинишича, қуръони карим нозил бўла бошлаши билан тугаши ораси ўн саккиз йил давом этди. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳижрат қилишларидан олдин Маккада саккиз йил, Мадинада ўн йил давомида нозил бўлди» , деганини эшитдим» . Шаъбийдан ривоят қилинади:» Аллоҳ таоло китобини бўлиб-бўлиб нозил қилган. аввали билан охирини ораси йигирма йил ёки шунга яқин» . Энг биричи нозил бўлган оят ҳақида Ойша (разияллоҳу анҳо) айтади:» Расулуллоҳга ( соллаллоҳу алайҳи васаллам) дастлаб ваҳий ўнгидан келувчи туш бўлиб келган. Кўрган тушлари худди тонг ёришишидек бўлиб кўринарди. Сўнг у зотга ёлғизлик чиройли кўрсатилди. У зот Ҳиро ғорига борар ва бир неча кун ибодат қилар эдилар. Озиқалариниҳам олардилар. Озиқлари тугаса, Хадичанинг олдига келиб, яна озиқа олиб кетардилар. Охири шу ерда у зотга ҳақ нозил бўлди. Бир фаришта келиб:» ўқи» , деди. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам ) ўзлари бу ҳақда айтадилар:» мен ўқишни билмайман» , дедим. Кейин фаришта мени ушлаб сиқди, жуда қийналдим, сўнг мени қўйиб юбориб: ўқи деди. Мен яна ўқишни билмайман» , дедим у яна мени иккинчи маротаба қаттиқ сиқди, яна қийналдим, сўнг қўйиб юбориб:» ўқи» , деди. мен тағин:» мен ўқишни билмайман» , дедим. У мени ушлаб учунчи маротаба сиқди, жуда қийналиб кетдим, сўнг қўйиб юбориб:(«Яратган Роббинг номи билан ўқи. У инсонни лаҳта қондан яратган, ўқи, сенинг Роббинг карамлидир, у қалам билан таълим бергандир, У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди») оятларини ўқиди» . Набий (саллаллоҳу алайҳи васаллам) қалбларида қўрқув билан Хадичанинг олдига қайтиб келиб:» мени ўраб қўйинглар» , дедилар. У зотни ўраб қўйишди. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) дан қўрқув кетди. Сўнг хадичага:» менга нимадир бўлди?» деп, бўлган воқеани айтиб бердилар. Сўнг:» менга бирор нарса етишидан қўрқаяпман» , дедилар. Шўнда хадича у зотга:» йўқ, сиз хурсанд бўлинг, аллоҳга қасамки, У сизни ҳечқачон хор қилиб қўймайди. сиз қариндошлик ришталарини боғлайсиз, ростгўйсиз, муҳтожларга ёрдам берасиз, меҳмонди ҳурмат қиласиз, етимларни бошини силайсиз» деди.
У зотга салавоту саломлар бўлсин
«Асбобуннузул» Китобидан
Шўрчи тумани»хидирали ўғли эрали»жоме масжиди имоми хатиби М. музаффараов