Устоз деганда ҳар қайси инсон кўнглида ҳурмат эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бир қаторда, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот — муаллим ва мураббийлардир. Бу байрам аввало ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсонийлик фазилатларини, кўз нури ва қалб-қўри, бутун борлиғини аямаган, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат эҳтиромининг яққол наъмунасидир.
Истиқлол йилларида ўқитувчи касбини эъзозлаш, меҳнатини қадрлаш ва муносиб рағбатлантириш таълим соҳасидаги (устозларнинг) ислоҳатларнинг муҳим йўналишига айланди. Фарзандлар таълим тарбияси ёш авлодни баркамол инсонлар этиб камолга етказишга алоҳида эътибор қаратиш халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.
Халқимизнинг «Устоз отангдек улуғ» деган пур ҳикмат нақлида ҳам ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром номоён. Бир неча йилдирки, юртимизда «1-октябрь Устозлар ва мураббийлар» куни умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинмоқда.Анъанага кўра, ушбу айём арафасида барча соҳадагилар ўз мураббийларининг зийратига ошиқади ва уларнинг дуоларини олиб байрамлар билан табриклашади.
Олтинсой туман «Ахадхон» жоме масжид имом хатиби в.б М.Рахмонқулов