Жаброил алайҳиссалом Қуръон олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлди.
Қуръон Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлганлиги учун у зот халойиқ саййиди бўлди.
Қуръон Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам умматига тушганлиги учун бу уммат энг яхши умматга айланди.
Қуръон рамазон ойида тушганлиги учун рамазон ойларнинг султони бўлди.
Қуръон қадр кечасида нозил бўлганлиги учун қадр кечаси энг яхши кечага айланди.
Агар энди шу Қуръон қалбингизга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўринг. Қалбида Қуръон бор инсон бу дунёда бировга ёмонлик қилмайди, доимо ҳар бир ишни қилишдан олдин Аллоҳни ёд этиб иш тутади. Инсон вафот этгандан сўнг қалбидаги Қуръоннинг ҳурматидан қабр азоби кўрмайди қиёмат кунида ҳурматли инсонга айланади инша Аллоҳ
Сурхондарё вилояти Олтинсой туман
«Хўжа Бурхон» жомеъ масжиди имом-хатиби: Т.Худойқулов