Маьлумки, «Хаж» арабча суз булиб, лугатда «касд килмок» маьносини англатади. Уломалар тарифида эса маьлум вактда, маьлум маконда, маьлум ибодатларни ният килишлик билан адо этишдир деганлар. Маьлум вакт деганда: зулхижжа ойининг туккизинчи куни яьни Арафа куни булиши керак. Маьлум макон деганда: Маккаи мукарама Мино, Арафот, Муздалифа каби жойларда махсус ибодатларни адо этиш лозим. Маьлум ибодатлар деганда: Кабаи муазаманинг тавофи, Сафо ва Марва тепаликлари орасидаги Саьй, Арофат тогида, Муздалифада ва Минода туриш, шайтонга тош отиш ибодатлари киради.
Ислом дини беш рукн (пойдевор) устига курилган булиб, хаж ибодати шуларнинг бешинчиси хисобланади. Тарихий манбалардан биламизки, хаж килиш ибодати Пайгамбарлар отаси Иброхим (а.с) Оллох таолонинг амри билан Байтулохни бино килган, унинг асосини кутарган вактдан бери бошланган эди.
Расулу Акрам (с.а.в) бир хадиси шарифларида мархамат киладиларки: яьни: «кимки хаж ибодатини мукаммал адо этиб, такикланган ишлардан узини саклаган булса (фахш суз айтмаса ва фиску фасод килмаса) онасидан янги тугилган кунидек гунохларидан пок булган холда кайтади» деганлар.
Бу хакикатни хажга борувчи хар бир киши энг зарур нарсалар катори калбига синдириб олиши шарт. Хаж одатда кишига умрида бир марта бериладиган фурсат. Ундан хар бир хожи унимли фойдаланиши лозим. Бунинг учун хажга жунашдан олдин хаж сафарига узига лозим булган нарсаларни яхшилаб урганиб олмоги керак.
Хаж амали шарт-шароитларга эга булган, мумин-мусулмон учун умрида бир марта муайян бир (бир йилда бир марта)давирда адо этиладиган фарз амалидир. Фикхий китобларда кишига хажни фарз булиши учун куйидаги шартлар мавжуд булиши такидланади: 1). мусулмон булиши; 2) балогат ёшига етган булиши; 3) окил булиши; 4) кодир булиши; 5) сог-саломат булиши;6) йулда омонлик булиши;7) аёл кишига махрам булиши; Кимда ушбу шартлардан бирортаси булмаса у кишига хаж фарз булмайди. Бориб келгунча йул харажатларига етадиган маблагга эга булиши, шу билан бирга хажга бориб келгунга кадар оила ахлини эхтиёжига етадиган нафака хам булишлиги шарт.
Имом табароний Абу Хурайра (р.а) ривоят килган хадисда, Пайгамбаримиз (а.с): Бир киши халол пулидан хажга чикса, оёгини узангига куйиб, «лаббайкаллохумма лаббайк», деганда осмондан бир нидо килувчи «лаббайка ва саьдайка, овкатинг халол, минганинг халол, хажинг кабул» деб нидо килади. Бир киши харом пулдан хажга чикса, оёгини узангига куйиб «лаббайкаллохумма лаббайк» деганда осмондан бир нидо килувчи лаббайка эмас саьдайка хам эмас, овкатинг харом, нафаканг харом, хажинг кабул эмас деб нидо килади, деганлар.
Курьони каримда хажнинг фарзлиги хакидаги оятда шундай дейилган: «… йулга кодир булган одамлар зиммасида Оллох учун Байтуллохни хаж килиш (фарзи) бордир… ». (Оли имрон сураси 97 оят)демак хажни ният килган киши катаю кичик гунохларни килишдан, бирор жонзодга озор беришдан, хусусан, одамлар билан жанжаллашишдан доимо узини саклаши лозимдир. Албатта булар хажнинг кабул булиш шартлари хисобланиб, Пайвамбаримиз (с.а.в) яьни: «Мабрур хажнинг мукофоти жаннатдир » деганлар. Хажи мабрур-риё ва гунох ишлардан холи булган, сахийлик хамда хусни хулк ила адо этилган хаждир.(деган маьнони англатади).
Хажнинг фазилатлари хакида Пайгамбаримиз (с.а.в) шундай деганлар «Арафа куничалик Оллох бандани дузахдан купрок озод киладиган кун йукдир. Албатта, у зот якинлашиб келади ва улар билан фаришталар олдида фахирланиб: ана улар нимани ирода килдилар?» дейди деганлар.(Муслим ривоят килган). Арафа куни Оллох тало бандаларини дузахдан энг куп озод килар экан. Чунки, арофатда турган кишилар товбани энг куп киладиган кишилардир. Шунинг учун арофатда туриш бахтига мушараф булган хар бир банда уша куннинг улуг фазилатидан бахраманд билишлика харакат килилиги керак. Оллох таоло хажга борган бандалари билан фаришталарига фахирланади. Бу хажнинг улкан фазилати булиб, факагина хаж килган бандагина эришиши мумкин.
Оллохга беадат шукрлар булсинки, Мустакиллик шарофати ила хаж, Умра зиёратига бориб-келиш ишлари хам осонлашди ва кулай шароитлар яратилди.
Давлатимиз рахбарияти ва хукиматимизнинг бевосита гамхурлиги туфайли хожларимиз барча кулай шароитларга эга булдилар. Уларни кузатиш, мукаддас Мадина ва Макка шахарларига боргач у ерда хам кулай шарт-шароитлар яратилган, ишчи гурух аьзолари зиёратчиларни кутиб олиб, махсус автобусларга жойлаб, махсус мехмонхоналарга олиб бориб, тартиб билан жойлаштиришлиги хам тугри йулга куйилган. Ибодатларни мукаммал адо этгач Ватанларига кайтиб келгандан кейин хам уларни кутиб олиш каби хизматлар олий даражада олиб борилмокда.
Ватандошларимиз, хаж амалларини тулик мукаммал адо этиб, Ватанларига кайтгандан кейин Хожи деган улуг номга муносиб булган холда, имон-эьтикодли, мехр-муруватли, силаи рахимли, хайру саховатли булган холда колган хаётини хайирли ва савобли ишларга бахшида этиб яшамоги лозим булади. Хаж килишлик факат «Хожи» деган номни олишлик учун эмас балким, Оллохнинг бир буйругини бажариб, факат унинг розилигини олиш учун килинади. Акис холда бу амал риёга айланиб, савоби бекор булиши мумкин. Пайгамбаримиз (с.а.в) бизларга урнак булганлар, хаётлари давомида исломда хаж фарз булгандан кейин бир марта видолашув хажини килганлар.(Аммо хаж фарз булмасдан аввал, Маккада булганларида икки марта хаж килганлар) биз хам бир марта хаж амалини бажарсак максадга муофик булади.
Такроран хажга боришнинг урнига, хажга кетадиган маблагларни хайри-эхсон килиб, кам таминланган оилаларга, каровсиз колган кексаларга, мехрибонлик уйларидаги ота-она мехрига зор булган етимларга, олий укув юртларида таьлим олаётган шартнома пулини тулашга кийналаётган талабаларга, кариндошларга, кушниларга моддий ёрдам сифатида берилса, хаж ибодатини бажаргандек ажру-савобга эга буладилар.
Маьлумки, Ислом шариати инсонларни хеч кандай ортикча машакатга буйирмайдиган, енгиллик яратиб берувчи муьтадил шариатдир. Хусусан хаж ибодати борасида хам шундай йул тутилган.
Кейинги пайтларда «Хажга жунатаман» деб хажга бориш иштиёкида юрган соддадил ватандошларимизни алдаб, пулларини узлаштирган фирибгар шахслар хам топилади. Улардан эхтиёт булиб, урнатилган тартиб конун-коидаларга риоя килиб, новбат билан хажга боришликни унитмайлик. Барча вилоят, туман ва шахар хокимятларида хаж камисиялари фаолият курсатмокда, хажга бориш ниятида булган кишилар камисияларга мурожаат килиб, новбатда турсалар Оллох чакирган йилда хаж сафарига бориб келишга мушараф буладилар.
Сурхондарё вилоят хокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алокалар буйича мажмуасида хажга бориш истагини билдирган аризачиларнинг холатини хисобга олиб 2012-йилдан эьтиборан хар йили 1-июньдан, 1-июльга кадар ариза олиш тартибга келтирилди. 2019-йил хаж зиёратини ташкил этиш ва утказиш буйича вилоят ишчи гурухлари ташкил этилган булиб, бу йилги хаж зиёратига борувчи хожиларимизга кулайлик ва зарур шарт-шароитлар яратилиб, уларнинг барча хужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилди. Хаж зиёратига борувчи фукаролар билан жойларда учрашувлар ташкил килинди.
Саудия Арабистонида риоя килиниши лозим булган тартиб коидалар хамда турли хил юкумли касалликлар юкишининг олдини олиш учун тушинтириш ишлари олиб борилди. Аллох таолло муборак хаж сафарига бориб келган барча юртдошларимиз хаж ибодатини адо этиб, сог-саломат юртимизга кайтиб келишларини.Аллоху таоллодан тилаб қоламиз.
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова.