Ушбу оқим аъзолари Марказий Осиёда мавжуд конститутцион тузимни ағдариш ва ислом давлатини қуришни мақсад қилиб қўйган.
1.Уларнинг ғоялари : Ҳанафийликни қайта тиклаш, ислом шариатини тадбиқ қилиш. Ҳанафийлик мазхабида Ҳалифалик Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан кейин 30-йил давом этди.Умар розияллоҳу анху айтади: “Кимки мусулмонларнинг маслаҳатисиз бир одамга байъат қилса, бас унга эргашилмайди”. Шунингдек кўпгина ҳалифаликларни эълон қилиш ҳам фитналарнинг кўпайишига сабаб бўлади.
Уларнинг мақсади жиход орқали давлат тизимини ағдариш. Бу фикрлар динимиз душманлари иддаоси хисобланиб, агар жиход исломнинг олтинчи рукни бўлганда Пайғамбаримиз 14-аср олдин мусулмонларни беш рукнга эмас балки олти рукнга амал қилишга буюрган бўлар эди.
“Жиход—(арабча) “ғайрат қилиш, кучни ишга солиш” яъни инсон ўз мақсадига эришиш йўлида имкониятларини ишга солиб, ҳаракат қилишни англатади. Истелоҳда эса яхшиликка чақириш, ёмонликдан қайтариш. Бунга мисол: Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда “Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга мен жиходда қатнашмоқчиман деди: У зот Ота-онанг борми деди, ҳа деб жавоб берган эди, шунда Пайғамбар алайҳиссалом уларнинг ҳузурларига бориб ёрдам бер, хизматини қил шу сенинг жихотинг дедилар”.
Шундай экан ислом жаннатга киришга ҳамда дўзахдан узоқлашишга сабаб бўлувчи Аллоҳнинг зикри инсонларга яхшилик қилиш ер – юзида осуда тинч ҳаёт кечиришга чақиради. Асл жиход Аллоҳга яқинлаштирувчи солиҳ амалларни ўз ичига олади. Демак тинчликка рахна солиш, жоҳилият равнақи ва халқнинг фаровонлигига зиён етказиш, фитна қўзғатиш, фирқаларга бўлиб ўзаро бирлашиш ислом динига ёт ҳолат ҳисобланади.
Олтинсой туман бош имом хатиби: М.Маматқулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here