Исломдаги тўрт мазҳаб – ҳанафийлик, шофеъийлик, моликийлик ва ҳанбалийликнинг ақидалари битта эканини қайд қилганлар. Мазкур тўрт мазҳаб аҳли суннат ва жамоат таълимотида якдил, бир хил ва иттифоқдадирлар. Зотан, уларнинг сарчашмаси бирдир, улар битта булоқдан сув ичадилар. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг булоқлари. У саҳобалар, тобеъинлар ва табъа тобеъинлар қониб ичган булоқдир. Ушбу тўрт мазҳабнинг ақидаси ва йўли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ақидалари ва йўлларидир. Ушбу тўрт мазҳабнинг ақидаси ва йўли саҳобалар, тобеъинлар ва табъа тобеъинларнинг ақидаси ва йўлларидир. Булар орасида фарқ йўқ, ўзгачалик йўқ. Буларнинг барчаларининг ақидаларига эргашганлар ва амал қилганлар бугун “аҳли суннат ва жамоат” деб аталади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тузиб берган, саҳобалар, тобеъинлар ва табъа тобеъинлар эргашган, анъанавий исломдаги тўрт мазҳаб аҳли қабул қилган ақидалар мажмуаси аҳли суннат ва жамоат бўлиб, уларни Абулҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ва Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ тартибга солиб, асослаб, мавзуларга ажратиб, далилларини жой-жойига қўйиб берганлар. Абулҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ва Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ақидалари ашъария ва мотуридия бўлиб, айни аҳли суннат ва жамоат таълимотининг ўзгинасидир.
Ўзлари анъанавий исломдаги тўрт мазҳабга – ҳанафийлик, шофеъийлик, моликийлик ва ҳанбалийликка амал қилишса-да, ашъария ва мотуридия яъни, Абулҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ва Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ақидаларида дурлар.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чароғон суннатларига ҳамиша эргашишга муяссар айласин! Саҳоба, тобеъин ва табъа тобеъинларнинг йўлларида мустаҳкам қилсин! Аҳли суннат ва жамоат таълимотидан бизни асло узоқлаштирмасин! Мазкур таълимотларни тартибга солиб берган Абулҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ва Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ақидаларидан айирмасин! Асослари, сарчашмалари бир бўлмиш тўрт мазҳаб – ҳанафийлик, шофеъийлик, моликийлик ва ҳанбалийлик доирасидан чиқармасин! “ал-Ақида ат-Таҳовия” асари сингари ақидавий манбаларга ихлосли, улардан юз ўгирмайдиган, уларни адашганга ва яглишганга чиқармайдиган соф ва соғлом ақидали мўъмин-мусулмон килсин Омин, ё раҳматан лил-оламийн!
Олтинсой туман «Саййид Мухиддинхон» жоме масжид имом хатиби Сирожиддин Мухиддинов