Умрингдан Ўтганининг эвази ёқдир.
Ундан сен учун ҳосил бўлган нарсанинг баҳоси ёқдир.
(Ибн Атоуллоҳ Сакандарий (р.а))
Ҳақиқатдан ҳам инсон учун берилган неъматлар ичида энг қийматлиси бу ҳаёт неъматидир.Чунки бу дунёда унинг бадали ёқ.Чунки усиз на соғлигингизни ,на шодлигингизни ва на бойлигингизни ҳис этасиз.Қисқа қилиб айтганда бу ҳаётдан бир кун бўлса ҳам сизга берилган экан дунё орзу ҳаваслари томон интиласиз.Олдингизга мақсад ва вазифалар қойиб яшайсиз. Ҳаёт бўлмаса буларнинг бари сариқ чақага ҳам қимматдир.
Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда баъзи инсонлар бу неъматнинг қадрига етмаётганлари, арзимас қийинчилигу ҳойи ҳаваслар гирдобида ўз жонига қасд қилиб ҳаётдан эрта кўз юмаётганлари , Аллоҳ таоло уларга тортиқ қилган инъомдан жоҳилларча юз ўгираётганлари ачинарли холатдур. Бундай онгсиз равишда қилинаётган иш ҳам Аллоҳ таолога исён ,ҳам банданинг ўзига қилган зулмидан бошқа ҳеч нарса эмасдир. Аллоҳ таоло банданинг бундай қилмишларини қоралаб:
“…Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!”
(Бақара сураси 195-оят)
-дея марҳамат қилган.Мазкур ояти каримада инсон ўзини ўзи ҳалокатга ташламаслиги кераклиги, арзимас нарсаларни деб жисмини ва руҳини машаққатга қойиб охир оқибат маънавиятли –маърифатли инсон дунёнинг оддий ташвиши сифатида қабул қиладиган синовга сабр этмасдан ўз жонига қасд қилиш каби улкан хатога йўл қоймасликка чақириқ ўз ифодасини топган. Зеро, киши ўз жонига қасд қилиш билан ташвиш ва қийинчиликлардан қутилиб қолмайди.Аксинча, дунёдан қийинчилик билан эрта кўз юмуши билан бирга Аллоҳ таолонинг тақдирига қилган исёни учун охиратда бемисл азоб ва уқубатлар гирдобига ташланади. Бу ҳақида Росулуллоҳ (с.а.в) шундай деганлар:
“Кимики тоғ тепасидан ташланиб, ўзини-ўзи ўлдирса, ўлгандан сўнг жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлур. Агар заҳар ичиб ўзини-ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлур. Кимики ўзини темир парчаси билан ўлдирса, ул шахс темир парчаси қорнига суқилган ҳолда жаҳаннам ўтидан абадий қолур”
(Бухорий ва Муслим ривояти).
Яна бир Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилурки: “Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, Менинг унга берган умримга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, мазкур оят ва ҳадисларга амал қилган ҳолда юртимизда яшаётган барча мусулмонлар Аллоҳнинг тақдирига имон келтирган ҳолда, турмушда учрайдиган айрим синов кунларини сабр-тоқат билан ўтказиб, Унинг ато этган ҳаёт неъматини зое қилмаслик даркор. Ҳар бир етган азият ва мусибатга яраша Аллоҳ таоло гуноҳларимизни каффорат ила кечириб, сабр-бардошимиз эвазига ажру-савоблар ато этишини унутмаслик керак.
П.Тошбоев
Денов туман бош имом хатиби