Ислом дини илму маърифатга тарғиб қилувчи илохий диндир. Зеро, инсоннинг дунё ва охиратининг обод бўлиши, илим олмоғи ва унга амал қилиши билан боғлиқдир. Қуръони Каримнинг кўплаб оятлари ва Пайғамбаримизнинг қатро хадисларида ушбу маънолар баён этилган. Илим рухнинг озуқасидур. Инсония илим билангина Аллохни танийди, хақиқий саодатни қўлга киритдади, унинг шафоаати билан юксалади. Илим эса устознинг саъй-харкати, тинимсиз мехнати, ғайрати ва матонати билан эгалланади. Илим ўргатувчи устослар бежизга “Пайғамбарларнинг меросхўрлари”, деб эъзозланмаганлар. Қуръони Каримда ўзи эгаллаган илимини бошқаларга ўргатган устозларнинг шаъни-шарафи нақадар улуғлиги хақида бундай мархамат қилинган, яъни: “Аллох сизлардан имон келтирган ва илим ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба) ларга кўтарур. Аллох қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11-оят) Пайғамбаримиз хам илимли кишининг илимсиз кишидан даражаси юқори эканлигини бир неча хадисларида баён қилганлар. Жумладан яъни: Расуллохга икки киши хақида гапиришди. Уларнинг бири обид, иккинчиси эса олим эди. Шунда Расуллох с.а.в. “ Олимнинг обиддан ортиқлиги худди менинг сизлардан энг қуйи даражадаги кишидан ортиқлигимга ўхшайди”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Устозга мехр қўймаган, хурмат қилмаган шогиртнинг илимни пухта эгаллашига ишониш қийин. Бемор киши ўз ихтёрини бутунлай табибга топширганидай, таълим олувчи шогирди хам ўзини батамом муаллим ихтиёрига топшириши, уни эъзозлаб хурматлаши ва доимо хизматида шай туриши керак. Кишида илим ўзидан ўзи пайдо бўлиб қолмайди. Албатта бунинг учун устоз зарур. Илм ва уни талаб қилишнинг фазилати нақадар улуг бўлса, илим ўргатиш яъни, устозлик қилишнинг фазилати унданда буюкдир. Қуръони Каримда баён қилинишида инсониятнинг аввали одам ато (а.с) хам ўзининг замонаси учун зарур бўлган илимга мухтож бўлганидан Аллох таллонинг ўзи у зодга таълим берди. Яъни: “(Аллох) одамга барча (яратилган ва яратилажак нарсаларга тегишли номларни ўргатди” (Бақара сураси 31-оят). Дархақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш савобли амал бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси хам мисилсиз. Мамлакатимизда устоз ва мураббийларга эхтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш, ижтимоий имтиёзлар яратиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жамиятнинг маънавий-маърифий даражаси устоз ва мураббийларга бўлган муносабатга қараб бахоланади. Жамиятнинг кўп қисмини ташкил қилувчи ёшларимизга таълим-тарбия бериб келаётган устоз ва муррабийларимизни хар вақт хурматлашимиз ва эъзозлашимиз лозим. Зеро, келажак авлодни баркамол ва етук маърифатли бўлиб етишишида уларнинг хизматлари каттадур. Ўзбекистон бугунги хамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб, таълим, маданият, спорт ва бошқа сохаларда тенглар ичра тенг овоз билан халқаро майдонда ўз мавқейига эга бўлишида устоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёсдир. Шу муносабат билан юртимизда хар йили 1-октябр куни “Устозлар ва мураббийлар куни” деб белгиланиб, шу кунда халқимиз байрам қилиб, устозларга кўпроқ хурмат иззат кўрсатадилар, дилларига хурсандчилик бахш этишга характ қиладилар. Устозларни қадрлаш хақида сўз кетганда, беихтиёр хазрат мир Алишер Навоий бобомизнинг ушбу сўзлари ёдимизга тушади: Хақ йўлида ким сенга бир ўргантмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо анинг хақин менг ганж ила. Динимиз таълимотига кўра ўзгаларга таълим берган киши нафақат дунёда иззат хурматда бўлади, балки вафотидан кейин хам қолдирган маънфаатли илми, таълим берган шогирдларининг хизмати, ёзган асарларидан ўзгаларнинг фойдаланиши туфайли номаи амалига савоб тўхтовсиз бориб туради. Шундай экан, устоз ва мураббийлар хар қанча эъзозланса арзийди. Баркамол авлод ва соғлом жамият олдида катта масъулият сохиби бўлган барча устоз ва мураббийларимизга мустахкам сихат саломатлик ва икки дунё саодатига мушарраф этишини сўраб қоламиз.
Музработ туман бош имом хатиби Б.Қосимов