Эр-хотин масъулияти ва бурчи — Исломда оилавий муносабатлар ҳақида

Жамиятнинг бош бўғини бўлмиш оила эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларга асосланади. Бу борада эр-хотин зиммасига юкланадиган бурч ва вазифалар доимий муҳокамалар марказида бўлиб келган.
Оилада муаммоларнинг келиб чиқмаслиги учун аввало эр-хотин ҳар иккиси ўзларининг бурчларини билиши шартдир.
Эркак ва аёллар масаласи ҳар замон ва ҳам маконда тортишувли масала бўлиб келган. Бу ерда энг кўп муаммолар қайси нуқталарда келиб чиқаётгани тўғрисида тўхталиб ўтишни жоиз деб биламиз.

Оила, эр-хотинлик муносабатлари динимизда муқаддас ришта ҳисобланади. Бу риштани боғлаш, оила барпо қилишда катта мақсадлар кўзланган. Шу сабабдан ҳар иккала тарафга ҳам ўзига яраша масъулиятлар, бурчлар, вазифалар юклатилган.

Аввало, оила қуришдан мақсад нималигини тушуниш лозим. Шариатимизда ҳар бир ишдан кўзланган мақсад бор. Динимизда инсоннинг ҳаёти, ақли, дини, шаъни ва молини муҳофаза қилиш муҳим ҳисобланади ва шунга яраша аҳкомлар жорий қилинади. Оила қуришдан мақсад – иффатни сақлаш, яъни иккала томон ҳам бир-бирларининг иффатларини сақлашлари керак бўлади. Яна бир асосий мақсад эса насл қолдириш. Тинч-тотув оила бунёд этиш ҳам мақсадлардан бири бўлиб, оила тинч бўлса – жамият ҳам тинч-тотув бўлади. Жамиятнинг салоҳиятли бўлиши оилаларнинг салоҳиятли бўлишига боғлиқ.

Оилада эр ва аёлнинг ўзига хос муштарак бурч ва вазифалари бор: никоҳланиб, ҳалол ҳаёт кечириш, бир-бирига нисбатан Аллоҳдан қўрққан ҳолатда муносабатда бўлиш лозим.

Оилада эркакнинг ўз аёли олдидаги бурчи икки қисмга бўлинади: моддий ва маънавий бурчлар. Моддий бурчларга аёл кишининг таъминоти назарда тутилади. Бу аёлга маҳр беришдан бошланиб, оила қурилгач, унинг барча эҳтиёжлари: емак-ичмак, кийим, маскан, агар қурби етса, аёл уй юмушларида қийналиб қоладиган бўлса, уни ёрдамчи билан таъминлаш, уй жиҳозлари, озодалик учун керакли анжомлар билан таъминлаш эркакнинг зиммасидаги бурч ҳисобланади. У ўз аёли учун буларни оғринмасдан амалга ошириши керак.

Маънавий бурчлар эса аёлга илм бериш, унинг динини мустаҳкам қилишдан бошланиб, аёлга яхши муносабатда бўлиш, яхши яшаш назарда тутилади.

Қуръони каримда ҳам: “Аёлларингиз билан яхши муошаратда (яхши яшашлик) яшанг”, деб амр қилинган. Аёлини ерга уриб, хўрлаб, унга азият етказмаслик, беэътибор ташлаб қўймаслик ҳам эрнинг маънавий бурчи ҳисобланади.

Аёлнинг эр олдидаги вазифалари

Аёл кишининг ўз эри олдидаги бурчларининг асоси – унинг итоатида. Эрининг рухсатисиз нафл рўзасини тутмаслик, эри ёқтирмаган кишиларни уйига киргизмаслик, уйдаги нарсаларни унинг изнисиз бировга бермаслик, эрининг сирларини муҳофаза қилиш, уйдаги оила аҳли, бола-чақаларини муҳофаза қилиш аёлнинг олдидаги вазифалардир.

Эр ва хотин бир-бирларининг иффатларини сақлашлари муҳимлиги ҳақида айтиб ўтдик. Ҳозирги кунда баъзи бир эркаклар томонидан бу нарса эътиборга олинмаслиги кўп кузатилмоқда. Ўз аёлларини узоқ вақт ҳижронда ташлаб қўйиш оқибатида кўп аёллардан мурожаатлар келади. Эркак бошқа аёлнинг аралашуви ёки бошқа сабаблар билан узоқ вақт хотинини ҳижронда қолдиради – унга нисбатан эътиборсизлик қилади. Бунинг оқибатида аёлда тушкунлик кайфияти, табиатида, хулқида салбий ўзгаришлар юз беради. Аёлни никоҳ асосида ҳалоллаб олгач, бу жиҳатларгаям эътибор бериш керак.

Бизга синов бўлаётган бир ачинарли ҳолатга назар солинса, телефон орқали бошқа аёллар билан топишиб олиб, улар билан гаплашиш, аёлининг олдида улар билан ҳузурланиш, беҳаё-шармсиз нарсалар кўриш оқибатида ўз аёллари беэътибор қолишади.

Шу ўринда аёлларимизга ҳам бир нарсани таъкидлаш керакки, модомики эрларининг ҳалоли бўлишгач, фақат улар билан ҳузурлансин. Бу унинг ҳаққи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам эрнинг кўзи тушадиган ҳолатда ороланиб, эрлари учун зийнатланиш жоиз.

Оилада эркакнинг устунлиги нима билан исботланади?

Ҳозирда эр олдига қўйилган моддий масъулият – нафақа масаласи ҳам асосий муаммога айланиб қолди. Оилада эркак ўзини устун ҳисобласа ҳам таъминот масаласига келганда қусурлари борлиги аён бўлади. Шариатда унинг устунлиги таъкидланади, аммо қайси жиҳатлари билан устун эканликлари қайд этилган.

ХАФИЗУЛЛОХ ДОМЛА Зайниев, [08.02.2022 21:46]
[Forwarded from Бахтиёрхон Абдузоиров]
Одатда жамиятимизда эркакнинг устунлиги унинг зиммасига юкланадиган вазифаларда эканига кўпинча кўз юмилади.

Аллоҳ таоло ўз ояти каримасида эркакларнинг икки нарса туфайли устун эканликларини айтган. Эркак зоти қўмондонликка муносиброқ қилиб яратилди, чунки у ўз оиласини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишга масъул этилган. Жисмоний жиҳатдан аёлдан кўра қувватлироқ бўлгани учун ҳам шу вазифа унга берилган. Бу фақат шараф ва мартаба эмас, балки масъулиятдир.

Иккинчи жиҳат эса эркак оилада таъминотни бўйнига олиши лозим. Шунинг учун ҳам оилада у раҳбарликка лойиқ саналади. Лекин буни унутиб, ишламасдан, дўст-биродарлари билан вақт ўтказиб, чет элга кетиб пул жўнатмасдан туриб, аёлдан аёлликни талаб қилишади ва яна ўзларини устун ҳисоблашади.

Аёлнинг таъминоти эрнинг зиммасида, унга пул топиш, оила боқиш зарурати юкланмаган. Бу алоҳида эътибор бериладиган, қайта-қайта тушунтириладиган масала. Чунки бунинг оқибатида оиладаги вояга етаётган болалар ҳам азият чекишади.
Шу ўринда яна бир оилавий масалалар ҳақида тушунтириб қўйиш мақсадга мувофиқдир.
Бу ҳам бўлса талоқ масаласидир.
Ҳозирги ёшлар оиласи билан бўладиган арзимас масалада хотинига талоқ бериб юбориб кейин пушаймон бўлиб қилмоқда.

Ибн Умардан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Аллоҳ азза ва жалла наздида ҳалол нарсаларнинг энг ғазаблиси талоқдир” (Абу Довуд ва ибн Можа ривояти). Ҳадисдан кўзланган мақсад ўйлаб, фикр қилиб энг охирги мажбурий ҳолатда талоқ қўйишга қадам қўйиш керак деганидир. Чунки, талоқ никоҳ востиасида юзага келадиган улуғ бир риштани тугатиш ҳисобланади. Шунинг боис никоҳ битмини тугатишни арзимаган гап деб билмаслик даркор. Талоқ қўйидаги ҳолларда
берилиши мумкин. Эр ёки аёлда фарзанд кўрмаслик холати аниқланса, иккаласидан бири фарзанд кўрмаслик эхтимоли бўлса талоққа рухсат берган. Аёл ёки эрда жинсий, рухий касаллиги бўлса бу билан оилани ушлаб туриши қийин бўлса талоққа рухсат берилган. Аёл ёки эрнинг феъл-атвори бир-бирига тўғри келмаса талоқ қилишга рухсат берилади.
Шундай бўлсада ўтган аждодларимиз оилани муқаддас билганлар юқоридаги талоқ қилишга рухсат берган ҳолатлар юзага келган тақдирда ҳам ор номусни ҳимоя қилиб оиласини бузилишига йўл қўймаганлар.
Ҳозирда эса оилани осон билиб уйланишни осон билиб босар-тусарини билмаган баъзи бир ёшлар юқоридаги ҳолат юзага келмасада бир гап билан талоқ сўзи оғзининг бир чеккасидан чиқиб кетаяпти.
Азизлар оила муқаддасдир. Бунинг аҳдига риоя қилиш эр ўз ҳуқуқини билиши аёл ўз ҳуқуқини билиши мақсадга мувофиқдир.
Аллох таоло барча оилаларни тинчлигини ва барқарорлигини таъминласин.

Қумқўрғон туман» Абу Бакр Сиддиқ» жомеъ масжиди имом хатиби Бахтиёр Абдузоиров

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here