Умра 2017-йил (баҳорги мавсум) сафар олди учрашуви
Бугун (25.02.2017) Умра 2017-йил (баҳорги мавсум) сафар олди Сурхондарё вилояти Денов туманидан кетувчи зиёратчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Сурхондарё вилоят вакили Э. Рустамов ҳамда гуруҳ раҳбари Ҳ. Саидовлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Учрашув давомида сафар олди тайёргарлиги, сафарда йўл ва жамоат тартибини сақлаш, зиёратчиларнинг бурч ва масъулиятлари, умра ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистони тартиблари каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув сўнгида, зиёратчилар томонидан берилган саволларга атрофлича, батафсил жавоб берилди.
ЎМИ Сурхондарё вилоят вакиллиги котибияти