Ассалому алейкум варохматуллоҳи ва боракатуҳ .Сиз билан бизни яратган Ҳаққа бе адад шукурлар бўлсин ва унинг эличиси сарвари коинот пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллолоҳу алайҳи вассалламга дуруду саловатлар бўлсин.Азиз ва мухтарам диндошлар ҳозирғи кунда синовли бир давирда умир ғузаронлик қилиб турибмиз бутун дунё ва хусусан юртимизда долзарб бўлиб турган пандемия яни корона вирус балоси ҳаммани ташвишга солиб қўйди.Бу касалликга қарши бутун дунё курашиб келаяпти шу қаторда юртимизда ҳам талай ишлар қилинаябди.Бирор соҳа вакили йўқки бу бало ташвишга солиб қўймаган.Айниқса шифокорларимизга қаттиқ синов бўлиб кўринмас ёв бало очиқдан очиқ уриш элон қилди десак адашмаган бўламиз бундан ташқари биринчилардан мухтарам призидентимиз ёвга қарши биринчилардан бўлиб оқилона фикир ва мулоҳаза юритаябдилар шужумладан ички ишлар,ҳарбилар,миллий гвардия,ахборот оммавий воситалари телевидиня барча бир тану бир жон бълиб курашиб келмоқда.Афсуски бу меҳнатлар қадрига етмаётган юртдошларимиз ҳам йўқ эмас юзида ниқоб тақмай кераксиз пайтларда ҳам кўча куйда садрақлаб бемалол юришлари ва ўзини оила азоларини соғлигига хаф солаётганлар минг афсуски ачиқ бўлсада ҳақиқат.Бунақа касалликлар ваболар тарихдан малумки бўлган ўша пайтлардаҳам табиблар ўзларини бу балолардан халқни асраб авайлашга чақирган.Демак биз ҳам карантин қоидаларига амал қилишимиз зарур ва шарт экан.Агар этибор берсак бундан бир йиллар олдин юртимиз тўй хашамларида икки юз кишидан ортиқ одам йиғилмасин деган фармонларга этирозлар кўпайиб қолган эди ёқ биз кўпроқ одам чақиришимиз керак кўпрог увол исроф қилдик балоларга ўзимизни ўзимиз гирифтор қилдик энди эса ўтиз кишилик тўйга ҳам розимиз Аллоҳнинг қахрини келтирдик бу ҳақиқат.Қайси соха бўлмасин мухтарам призидентимиз коррупсияга қарши курашайлик йўл қўймайлик дедилар фармон чиқардилар йўқ корупсияга йўл қўйиб бердик ва бу ишларни енгил санадик балоларга дучор бўлдик.Сиз билан биз қилаётган ҳашаматли иморатлар ҳашаматли тўйлар буларни бирорта камбағал қилишга уринса қанақа аҳволга тушишини ўйлаб ҳам кўрмадик.Талим тарбия соҳасида болаларга дарс бериш ўрнига нималар билан шуғулландик талим тарбия олмаган бола нималар билан шуғулланди албатда аксар қисми иштимоий тармақ компютер ўйинлари билан ўсиб келаётган болалар келажакни зомбига айлантириб қўйдик хуллас ўзимиздан ўтганини биламиз лекин этибор бермаймиз . Бирорта соха қолмадики разолат ботқоғига ботиб қолмаган бу сўзларим билан ҳаммани ёмон дейишликдан йироқдаман ва ҳечкимнинг дилига озор бермоқчи ҳам эмасман.Қадимда Мусо алайҳиссаломнинг даври саодатларида қавми келиб эй Мусо сиз Аллоҳнинг пайғамбарисиз дуо қилинг ёмғир ёғсин экинларимиз чорволаримиз сувсизликдан қуриб кетаябди деганларида қавми билан бирга бир тепаликга чиқиб дуо қилган эканлар шунда ёмғир ёғмаган экан қавм ҳайрон бўлиб эй Мусо ёмғир ёғмадику деганларида Мусо алайҳиссалом менга хабар келдики қавм ичида бир чақимчи бор шунинг учун дуойинг қабул бўлмади деган экан.Шунда қавм ким экан ўша чақимч бизга билдиринг биз уни қавимдан чиқариб ташлайлик деганда ҳазрати Мусо Аллоҳнинг ўзи чақимчиликдан қайтариб турибди мен қандай қилиб чақимчилик қиламан деган эканлар.Унинг ўрнига тавба қилайлик истиғфор айтайлик астағфируллоҳ ватуби илайҳ дейлик ёмғир ёғади деган эканлар ва шундан кейин ёмғир ёғибди.Азиз ва мухтарам биродарлар ҳиссадан қисса шуки тавба қилайлик истиғфор саловатларни кўп айтайлик иншааллоҳ енғиб ўтамиз. Ассаламу алайкум варохматуллоҳи ва боракатуҳ.
«Ислом ота» жоме масжиди имом хатиби Оллоҳмурод Чориев