Катта тобеинлардан таълим олган Умайр ибн Саид ҳикоя қилади: Бир масалани Алқама (Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг шогирди)дан сўрадим. «Абийдага бориб сўра» деди. Абийдага бордим. «Алқамага бор» деди. «Алқама жўнатди» дедим. «Масруққа бориб сўра унда» деди. Масруққа келдим ва сўрадим. «Алқамага бориб сўра» деди. Мен «Алқама Абийдага жўнатди, Абийда сизга жўнатди» дедим. «Абдураҳмон ибн Аби Лайлога бор» деди. Абдураҳмон ибн Аби Лайлога келиб сўрадим. Жавоб беришни хуш кўрмади.
Алқама олдига қайтиб, бўлганларни айтиб бердим. Шунда у: «Одамларнинг фатвога журъатлиси — илми пасти» дейилар эди, — деди. Ахлоқул уламо, Ожуррий, 103- саҳифа. Биродарлар, ибрат кўзи, ақл назари билан қарайлик. Ҳикояда исми келган кишиларнинг ҳар бири саҳобалар суҳбатида бўлган улуғ тобеинлардан, забардаст мужтаҳидлардан эди.
Фиқҳий масалаларда сўралса-сўралмаса «бу ҳалол, бу ҳаром», «бу бўлади, бу бўлмайди», «мен буни бундай деб ўйлайман», «мен бунга бундай деб жавоб берган бўлардим» деб оғиз кўпиртираётган биз ношудлар ҳолига Оллоҳ таоло ўзи раҳм қилсин.Бундан олинадиган хуласа шулки ихтёт булайлик ( булади ёки булмаеди ) деб фатва беришда.
Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани “Саьд ибн Абуваққос” жомеъ имом хтиби Яхёев Шариф