Бугун Ўзбекистонда барча динлар учун бағрикенглик муносабати яққол кўзга ташланади. Диний бағрикенглик ҳамиша диний заминдаги адоватга қарши ўзига хос қалқон вазифасини ўтаган. У турли эътиқодларнинг бир замон ва маконда биргаликда мавжуд бўлишида уларнинг ташувчилари ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликнинг шакилланишига йўл оқган. Бу эса ўз навбатида юрт тинчлиги ва тараққиётига умуминсоний маданият ва маънивият ривожига хизмат қилган. Мамлакатимизда ҳар хил динга мансуб бўлган конфессияларнинг фаолият юритаётгани бунинг ёрқин далилидир. Диний ташкилотларнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун барча шароитлар яратилган. Аммо миссионрелик одамларни ўзга динга оғдириб олиш Ўзбекистон республикасида қонун билан таъқиқланади. Деярли барча мамлакатлар қонунида ҳам мавжуддир. Айниқса диний мазмундаги адабиётларни нотўғри тарғиб қилиш, уларни ғайри қонуний равишда тайёрлаш сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш билан боғлиқ барча ишлар фуқароларнинг виждон эркинликлари билан боғлиқ ҳуқуқларини эркин амалга оширишларига жиддий таъсир кўрсатади. Ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги (1998 йил 1 – май куни қабул қилинган) “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги қонуннинг учунчи моддаси фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликларини кафолатлайди. Ушбу ҳуқуқдан ҳеч ким маҳрум этилиши мумкин эмас. Аммо мазкур модданинг иккинси қисмида “Фуқаро ўзининг  динга эътиқод қилишга ёки эътиқод этмасликка ибодат қилишда диний расм русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликда диний таълим олишга ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди.” дейилган. Қонуннинг бешинча моддаси талабларига мувофиқ Ўзбекистон республикасида ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон бир имтиёз ёки чеклашлар йўл қўйилмайди. Давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади. Диний ва ўзга мутаассибликка ҳамда экстремизимга муносабатларни қарама қарши қўйиш ва кескинлаштиришга турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратаилган ҳатти ҳаракатларга йўл қўйилмайди. Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳатти ҳаракатлар “прозетилизм” шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузуилиша айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар. Ўзбекистон ҳудуида Рус Провослав черкови Москва патриархлигининг Тшкент ва Ўрта Осиё Епархияси фаолият олиб боради. Республика аҳолисининг 9 фоизи ўзини провослав деб билади. Марказий Тошкент шаҳрида бўлган Епархия минтақадаги уч мустақил давлат Ўзбекистон Тожикистон ва Қирғизистондаги Провослав диний ташкилотларини бирлаштириб туради. Провослав черкови раҳбарлари Христианликнинг бошқа йўналишларини тан олмайди ва улар билан алоқа ҳам қилмайдилар.
Халқимизнинг миллий хусусиятларига айланиб улгирган диний мафкуравий тамойиллар асосида диний каситилишга йўл қўйилмаслик белгиланган. Ислом динида бошқа дин вакилларига нисбатан ҳеч қандай тажовуз каситилиш ўз эътиқодини устун қўйиш йўқ. Ояти карима ва ҳадиси шарифлардан бу борада жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Мусулмонлар орасида яшаётган бошқа дин вакиллари зиммийлар дейилади. Исломда уларга иззат икром кўрсатиш бўйича алоҳида аҳкомлар ҳам қабул қилинган. Ҳадиси қудсийда айтилишича Аллоҳ таъоло кимки зиммийни таҳқирлаб унга озор берса у менга озор берибти. Агар ким менга озор берса қиёмат куни унинг жазосини ўзим бераман дейди. Демак Ислом динида бошқа дин вакилларига нисбатан ҳурматсизлик қилиш йўқ. Бу қонун билан ҳам белгилаб қўйилган. Лекин Республикамизнинг баъзи минтақаларида халқимизни минг йиллар давомида эътиқод қилиб келган қолаверса қон қонига сингиб кетган муқаддас динидан юз ўгиришга чақириб уларнинг эътиқодини паймол этаётган миссионерлар фаолияти кузатилмоқда. Шу сабабдан ҳам турли дин вакиллари орасида ҳурмат ва бағрикенглиу руҳини вужудга келтириш учун Қуръони каримни Бақара сураси 256 ояти “Динда мажбурлаш йўқ” ғоясини кенг тарзда халқ онгига сингдриш лозим. Ану асосда ҳам миссионерлик иллатини олдини олиш мумкин бўлади.

Миссионерлар аслида ё муаййан Провослав черкови ёки Яҳудийлар ташкилотининг намоёндаси ҳам эмас. Насроний диний ташкилотларининг ўзлари ҳам кўп ҳолатларда уларга қарши. Чунки уларнинг вазифалари бошқа. Аниқ ва пухта ишланган. Жамиятимиз тинчлигига путур етказувчи, халқимизнинг миллий ва диний маънавиятига таҳдид солувчи ғаразли мақсадларни кўзлаган. “Шу нуқтаи назардан қараганда муқаддас Ислом динимизни пок сақлаш уни турли ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, тухмат ва буҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини ўниб ўсиб келаётган авлодимизга тўғри тушунтириш Ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда”

Хулоса қилиб айтганда бугунги мураккаб бир даврда ўзлигимиз ва миллийлигимизни асраб  -авайлаш миллий – диний қадриятларимизга содиқ бўлиш ва ану шу содиқлик туйғусини ўсиб келаётган ёш авлод онгига муҳрлаш, ота – боболаримизнинг бебаҳо меросидан кўпроқ баҳраманд бўлиш , исломий ананаларни чуқурроқ тушуниб уларни келажак авлодга асосли тарзда етказиб бериш ҳар биримизнинг бирламчи вазифамиздир. Шундагина маънавий барқарорлигимизни турли таҳдидлардан омон сақлай олган бўламиз.

 Денов туман бош имом хатиби Дилмурод Давлатов  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here