Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади: «Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Исмоил алайҳиссалом катта бўлгач, Журҳум қабиласидан бир аёлга уйландилар. Иброҳим алайҳиссалом келиб, Исмоил алайҳиссаломни тополмагач, келиндан унинг қаерга кетганини сўрадилар. Келинлари: «Бизга ул-бул олиб келгани кетганлар», дедилар. Иброҳим алайҳиссалом уларнинг қандай яшаётганларини сўрадилар. Келин қийинчилик ва тангликда яшаётганларини айтиб, шикоят қилди. У зот келинга: «Эринг қайтиб келганда унга айт, остонасини алмаштирсин», дедилар. Исмоил алайҳиссалом келгач, аёл бўлган воқеани айтиб берди. Исмоил алайҳиссалом: «У киши менинг отам бўладилар. Сен билан ажрашишимни буюрибдилар. Сенга жавоб», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here