Амаллар яхши ва ёмон бўлади. Пайғамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи васаллам ўзларининг муборак хадиси шарифларида бу хақда баён қилганлар. Наввос ибн Самъон розияллоху анхудан ривоят қилинади: Расулуллох саллоллоху алайхи васалламдан яхшилик ва ёмонлик хақида сўраганимда у зот:
“ Яхшилик, хусну хулқдир ёмонлик қалбинг тараддудланиб одамлар ўша қилган ишингдан хабардор бўлишларини карих кўришингдур” дедилар: Имом Муслим ривояти
Абу Хурайра розиялоху анхудан ривоят қилинади: Расулуллох саллоллоху алайхи васалламдан: “ Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал қайси” деб сўраганимда у зот: “Аллохга қилинган тақво ва хусну хулқ” дедилар ва яна у зотдан: “Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси деб сўраганимда” у зот: оғиз ва жинсий аъзолар (орқали қилинган гунох) деб айтдилар Имом Термизий ривоят қилиб хасан, сахих хадис дедилар
Фойда: тақволи ва чиройли хулқли бўлишга тарғиб ҳамда куфр, ёлғон ва зинодан огохлантириш бу хадисда тақво билан чиройли хулқ ораси жамланди чунки тақво билан роббисини орасини ислох қилади. Чиройли хулқ эса инсон билан бошқа инсонларни орасини ислох қилади ва яна оғиз билан жинсий аъзоларни ораси жамланди чунки оғиздан куфр калимаси ғийбат ва чақимчилик каби фахш сўзлар содир бўлади. Жинсий аъзодан эса зино содир бўлади бу икки аъзо сақланмаса хар турли балоларга сабаб бўлиб дўзах томон олиб бориши мумкин.
Сариосиё туман «Имом-Низомиддин Сангардакий» жоме масжиди
имом-хатиби О.Исмоилов