Ўзбекистон халқи кўп миллатли бўлиши билан бирга маҳаллий аҳоли ўз урф одатларига жуда ҳам содиқ.Ислом дини эса маҳаллий халқларнинг урф одатларига чуқур кириб бориб, ҳаёт тарзига айланган. Халқимизни тарихи ва келажаги Ислом билан боғлиқ. Халқимиз орасида Ислом дини ҳақида мукаммал тушунчага эга эмаслари ҳам мавжуд. Шу сабабли бундай одамларнинг фикрини ўзгартириш, уларга бир динни ёмон кўрсатиб, бошқасини яхши деб талқин қилиш осонроқ кечади. Миссионерлар ўзларини хушмуомалалиги билан,таъсирчан ваъзлари билан юқоридаги кишиларни фикрини чалғита бошлайдилар.Улар “Ўлжа”ларини ва заиф томонларини ҳисобга олиб бўлажак прозелитлар (бошқа динга кирганлар) билан дўстона муносабатга киришиб олиб охир оқибат ўзлари таклиф қилган динига киргизиб оладилар. Бунинг оқибатида ота-боболари, ота-оналари, ака-укалари Ислом динида, у эса бошқа динни қабул қилган. Натижада қариндошлари ва оила аъзолари орасида низолар ўъзаро келишмовчиликлар, жанжаллар келиб чиқишига сабабчи бўладилар. Маҳаллакўй қилмишларидан бош кўтара олмайдилар.
Миссионерлар ўз прозелитларини бундай муаммога дуч келишларини олдиндан огоҳлантирадилар. Бунинг эвазига моддий ва маънавий ёрдам олишликларини, охиратда эса роҳатни ваъда қилишади. Миссионерлар прозелитларини онгини етарлича эгаллаб олганларидан сўнг, уни черковга хайр эҳсон қилишни таклиф қилишади. Шундай хайр эҳсонларни қилиш уни уйдаги жиҳозларни сотиш ҳолатлари ҳам мавжуд бўлади. Бундай ҳаётий мисолларни истаганча топиш мумкин. Миссионерлик фаолиятини яна бири инсонни Ватанга бефарқ қилиб қўйишидир. Бундай кишини кўпайиши миллий хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳдид туғилади. Христианликни қабул қилган кишининг яна бир муаммоси у вафот этгандан сўнг. Ким уни дафн қилади, қаерга ва қандай қилиб дафн қилиш керак.Ушбу муаммо юзага келади.Ота-она бекафан бежаноза кўмишни истамайди, маҳаллакўй таъзияга келмайди.Бу ҳам оғир муаммо. Миссионерлар сиёсий мақсадлар йўлида ҳам фойдаланмоқдалар. Ҳокимиятни заифлаштириш, шу йўл билан жамиятда парокандалик низоларни келтириб чиқариш ва ўз назоратларига олишни ҳам мақсад қилиб қўядилар. Бундай салбий оқибатларни олдини олиш учун миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлаш учун барча халқимиз баҳамжиҳат бўлмоқлиги керак.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президента И.А.Каримов айтганларидек: «Мустақиллик ниҳоли кўкариши учун унга тинчлик, осойишталик, тотувлик ва миллатлараро чидам ва бардош каби кучли илдиз керак. Шунда у ҳар қандай шамол, довул, буронларда эгилмайдиган бўлиб улғаяди” деганлар. Фарзандларимизни ва шу орқали Ватанимизни авайлаб асраш учун шу юртнинг ҳар бир фуқароси жонбозлик кўрсатмоқлиги, Ватанга муҳаббат ҳурмат руҳида, диний қатдриятларга ҳеч қандай ташқи ғоя ва мафкура уларни онгини шу билан бирга жамиятни олмайди. Шу сабабли уламоларимиз ҳам одамларга миссионсрликнинг маъно мақсадларини ҳаётий илмий амалий тушунтиришларида фаол бўлсалар албатта жамиятда барқарорлик бўлади.
Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр” жоме масжид имом хатиби К.Азимов