Қуръон оятларидан маълум бўлишича, аъроф жаннат ва дўзах орасидаги жойдир.
Яхшиликлари жаннатга киришга ва ёмонликлари дўзахга киришга етмай қолган бандалар у жойда маълум муддат турадилар. У ердан туриб жаннатни кўрадилар ва унга киришни орзу қиладилар. Жаннат аҳлига хитоб қиладилар. Дўзахни ҳам кўрадилар ва Аллоҳдан у ерга киритишидан паноҳ сўрайдилар. Дўзах аҳли билан ҳам гаплашадилар.
Жаннат ахли ва дўзах аҳли ўртасида бир тўсиқ бўлади.
وَبَيۡنَهُمَا حِجَابٞۚ وَعَلَى ٱلۡأَعۡرَافِ رِجَالٞ يَعۡرِفُونَ كُلَّۢا بِسِيمَىٰهُمۡۚ وَنَادَوۡاْ أَصۡحَٰبَ ٱلۡجَنَّةِ أَن سَلَٰمٌ عَلَيۡكُمۡۚ لَمۡ يَدۡخُلُوهَا وَهُمۡ يَطۡمَعُونَ٤٦ ۞وَإِذَا صُرِفَتۡ أَبۡصَٰرُهُمۡ تِلۡقَآءَ أَصۡحَٰبِ ٱلنَّارِ قَالُواْ رَبَّنَا لَا تَجۡعَلۡنَا مَعَ ٱلۡقَوۡمِ ٱلظَّٰلِمِينَ٤٧
“Аъроф (арасот) узра (жаннат ва дўзахдагиларнинг ҳар бирини сиймолари (аломатлари)дан таниб оладиган кишилар (бўлур). Жаннат аҳлига: «Сизларга салом дейдилар-у, (киришдан) таъмагир бўлиб, кира олмайдилар. Кўзлари дўзах аҳли тарафига бурилиб қолса, айтадилар: Эй, Раббимиз! Бизни бу золимлар қавми билан бирга қилиб қўймагин!”
Улар ерда жабборлардан бўлган, ўзига эргашган жамоалари билан кибр ва туғёнда юрадиган кишиларни жаҳаннамда кўрадилар ва уларга нидо қиладилар:
مَآ أَغۡنَىٰ عَنكُمۡ جَمۡعُكُمۡ وَمَا كُنتُمۡ تَسۡتَكۡبِرُونَ٤٨
“Тўплаган (бойликларингиз ва қилган кибрларингиз сизларга (кунингизга ярамабди-ку!Ўша куни киши унга ҳеч нарса фойда бермаганини, азоби оз ҳам, кўп ҳам енгиллатилмаганлигини кўради. Унинг ортидан қолганлар унга хилоф қилганини, уни тарк қилишганини кўради. У ўлганида у билан бирга қабрга энг яқин дўсти ҳам, ошнаси ҳам, биродарлари ҳам, ёрдамчилар ҳам кирмайди, балки ҳамма уни тарк қилади, қабрга бир ўзи тушади, қабрдан бир ўзи тирилади, ҳисоб-китоб учун ҳам ёлғиз келтирилади. Бу дунёдаги кўзга кўриниб турган ҳақиқатдир. Лекин кўзлар уни кўришдан кўр бўлиб қолган.
Эй Роббим! Эй кўплаб гунохларни авф этувчи ва кечирувчи зот! Бизларни кўзларимизни Очгин! Токи, сенга далолат қилувчи ҳақиқатларни кўрайлик! Бизга ақл нурини ато қилгин!
Токи, сенга етказадиган йўлни кўра олайлик! Биздан зоҳирий ва ботиний фитналарни йироқ қил! Бизга Ўзингнинг розилигинг ва жаннатни насиб эт! Бизларни Ўзингнинг ғазабинг ва дўзахдан омон сакла! Омийн!
Шайх Али Тантовий
“Ислом динини умумий таништириш” китобидан.