Бир савдогар донишманд ҳузурига келиб, ўзининг оғир аҳволидан шикоят қилди: » Шаҳарда менга рақобатчи пайдо бўлди. Моллари хилма-хил, нархи арзон. Мижозларим мени тарк этишяпти. Бу аҳволда касодга учрашим мумкин. Эй донишманд, маслаҳат бер…»Донишманд ғамгин савдогарга диққат билан боқиб, сўради: Отни сугаргани дарёга олиб борсанг у сув ичишдан аввал ер тепиниб пишқиради. Бунинг сабабини биласанми? Савдогарнинг жаҳли чиқиб, донишмандга деди: «Ҳузуринга оқилона маслаҳат сўраб келсам, сен менга аллақандай бемани савол беряпсан! «Ҳозир буни ўзинг тушиниб оласан , — деди донишманд — от дарёга энгашганида, сувда ўзининг аксини кўради. Уни рақиб — бегона от, деб ўйлаб, ҳайдамоқчи бўлади, пишқириб, ер тепинади. Отдан фарқли ўлароқ дарё суви ҳаммага етишини сен яхши биласан — ку…» Менинг бошимдаги мушкул савдоларга онгсиз отнинг нима алоқаси бор?! Эҳ, дўстим, яратганнинг неьматлари ҳаммага етишини англамаган ўша онгсиз от аслида — сенсан! Сув олдида ер тепинаётган отга ўхшаб, тасаввурингдаги рақобатчини қўрқитишинга, ҳайдашга уриняпсан. Пул ва бойлик ҳаммага етади. Бор, ишингни ҳалол ва виждонан бажаравер. Топган тутганинг ва ризқинг Аллоҳнинг сенга инояти. Уни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Рақобатчиларинг — сувдаги аксинг кабидир…» Ҳар кимнинг ўз ризқи бор.

Олтинсой туман “Саъд ибн Абуваққос”
жомеь масжид имом хатиби: Яхёев Шариф

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here