Аллоҳ таоло 100 та раҳматни яратди. Ана шу 100 та раҳматдан биттасини ер юзига тушурди. Шу битта раҳмат билан инсоният ҳам ҳайвонот ҳам то қиёмат кунига қадар раҳм қилинади.Ҳаттоки вахший ҳайвонлар ҳам ўз боласига мана шу раҳмат билан меҳр кўрсатади.Аллоҳ таоло ўз бандаларига гуноҳ қилган бўлса ҳам имкониятни бераверади Аммо вақти соати келиб уни жонини олмасдан қўймайди. Мана биз исмимизни эсдан чиқарайлик мансабимизни мол- мулкимизни эсдан чиқарайликда фақат мусулмонлигимизни эслайлик,онадан туғилган кунимизни эслайлик шу кунгача яшаб бўлган ҳаётимизни эслайлик. Аллоҳ таоло бизга нима берди ва биз Аллоҳ таолога қанчалик шукр қилдик,уни амалларини қанчалик даражада бажардик уни қайтарган гуноҳларидан қанчалик даражада қайтдик.Аллоҳ таоло бизга қанчалик меҳрибонлик қилиб чиройли сурат бериб, ақлимизни мукаммал қилиб бериб, бутун тана аьзоларимизни салим қилиб берди. Ризқ-рўзимизни мулк қилиб берди-ю биз бунга қанчалик даражада ибодат қиляпмиз. Қилаётган ибодатларимиз ҳам ҳамин қадарки чин дилдан эмас. Мўмин мусулмон деган киши ойна рўпарасида туриб ўзига савол қилсинки, қаердан келдик? қаерда яшаяпмиз ва қаерга қараб навбатма навбат кетаяпмиз? Аллоҳ таоло бизг кеча-ю кундузда, ёзда-ю қишда доим ўз раҳматини мулкини кенг қилиб қўйяпти. Лекин биз Аллоҳ таоло берган раҳматига,берган ризқига,берган яхшиликларига шукр қилиб яшаяпмизми? Йўқми? Ва яна гуноҳда даом этаяпмизми? Ёки тавбада қанчалик давом этаяпмиз? Агар Аллоҳ таоло берган жонга шошқалоқлик қилиб турли хил кўринишда қасд қилиш қаердан пайдо бўлмоқда. Ёки Аллоҳ таоло берган чиройли суратимизга турли хилда шакл бериш ва расмлар чизиш шу шукрми? Аёлларни бесатр кийиниши,фахш ишларни кўпайиши бу ишлар билан биз қаерга қараб кетмоқдамиз. Охиратда нима деб жавоб берамиз.Аллоҳ таолони раҳматидан доимо умидвор бўлиб яшамоқлик, гуноҳ ва харом йўллардан сақланиб, Аллоҳ таолони битта раҳматидан баҳраманд бўлиб яшасак қиёмат кунида бундан 99 марта кўп раҳматига эришамиз бу ҳақ ва муқаррардир.
Сурхондарё вилояти “Сўфи Оллоҳёр”
жомеь масжид имом хатиби: Азимов Каромат

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here