11 июль куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Сурхондарё вилояти минтақавий филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5416 Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 январдаги 25-сонли Қарорига ва Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 3891 рақамли хатига асосан диний соҳа вакиллари учун малака ошириш ўқув курслари бошланди.
Сурхондарё вилояти минтақавий филиалида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан ташриф буюрган 40 нафар диний соҳа ходимлари яъни имом-хатиблар бир ой давомида Исломшунослик (Ислом тарихи ва манбашунослиги, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик, фиқҳ ва калом илми)  йўналишида ўз малакаларини оширадилар.
Ўқув курсларининг асосий мақсади — муқаддас ислом динининг асл моҳиятини, унинг маърифатпарварлик, тинчликпарварлик, инсонпарварлик ғояларини кенг халқ оммасига чуқур сингдириш, буюк аждодларимизнинг Ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бой диний-илмий меросини кенг тарғиб этиш ҳамда юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишда диний соҳа вакилларининг малакаларини ошириш орқали уларда фаол фуқаролик позицияси ва дахлдорликка эришишдир.
Шу билан бирга “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остида диннинг асл таълимоти, эзгулик ғоялари, ўзаро ҳурмат, тинчликсеварлик ва бағрикенглик тамойилларини тарғиб этувчи ҳамда улар асосида ёшларни тарбияловчи кадрларнинг малакасини бугунги замон талаблари асосида оширишдир.

 

Махмуд Мажитов

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Сурхондарё вилояти минтақавий филиали директори

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here