Шаръий никоҳ қандай қилинади ва ким қилади?

Қиз бола кишининг номуси ва шарафидир. Инсон ўзининг мол-дунёсини қандай эътибор билан ҳимоя қилса, қизининг иззатига ва бахтига бундан жиддийроқ эътиборли бўлиши керак. Пайғамбаримиз алайҳис-салом  “Қачон бирортангиз қизини турмушга беришни хоҳласа, бас, у билан маслаҳатлашсин” (Яъни никоҳ ақди хусусида ундан изн сўрасин) деб марҳамат қилганлар. (Имом Табороний ривояти)

Азалдан ҳалқимиз қиз ё ўғлини уйламоқчи бўлса албатта, икки томон ҳам бир-бирларини ошкора ҳамда махфий ўрганишган. Ошкораси унинг яшаш шароити, иқтисоди, бойлиги ёки ўртаҳоллиги ва одоб-ахлоқи бўлса, махфийси  эса уларнинг ўзлари, ота-онаси ёки аждодларидаги пушт сурувчи касалликлар бор йўқлигини аниқлаштириш бўлган. Маъқул бўлса ёшларни ўртасига совчилар ишга киришган. Бугунги кунда бу масалада анча қулайлик ва енгилликлар бор. Шунча шароит ва енгилликларга қарамасдан ишбилармон “амма-хола” кабиларнинг ташаббуси билан совчиларни ишга солиш орқали, фотиҳа тўй ва тўйни ҳам тезда ўтказиб юборишади.

Тўйлар ўтди, яна бир ташкилий иш қолди, — бу шаръий никоҳ!

Шаръий никоҳ қандай қилинади ва ким қилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш хақида” ги низомини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Оталиқни белгилаш ва ноқонуний никоҳларни олдини олиш мақсадида” ги буйруғи 2-банди “Никоҳ ўқишдан олдин жойлардаги ФХДЁ бўлимларининг маълумотномасига қатъий эътибор қаратилиши” ушбу қарорнинг биринчи  бандида эса “Шаръий никоҳларни барча расмий масжид имом-хатиблари ва имом-ноиблари  томонидан  амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Мазкур ЎМИ буйруғининг 4-бандида “норасмий шахслар томонидан шаръий никоҳ ўқилишини олдини олиш учун имом-хатибларга зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юклатилган. Ушбу юклама, буйруқ ва қарорлар ижросини таминлашимиз орқали оилаларнинг ажрими олди олинишига самарали ёрдам берган, норасмий шахсларнинг шаръий никоҳга ва бошқа диний фаолиятга аралашишига чек қўйган ҳамда ўзимиз ва фарзандларимиз манфаати, бўлғуси набираларимизнинг соғ-саломатлигини кафолатлаган бўламиз.

Термиз шаҳар “Мурч бобо” жомеъ масжиди имом ноиби:          А. Хурсандов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here