Маълумки 1-июн халқаро “Болаларни ҳимоя қилиш” кунидир. Бу кунни замирида миллатимиз келажаги, эртанги кунимиз давомчилари бўлган азиз фарзандларимизни ҳимоя қилиш зарур. Дуогўй отахону-онахонларимизнинг бирдек вазифалари уларга меҳр-оқибат кўрсатишлик зарур. Расулуллоҳ саллолоҳу алалйҳи васаллам ҳадиси шарифда марҳамат қиладиларки: “Агар орангизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар ёмғирдек ёғилар эди” деганлар (Байҳақий ривояти). Халқимизда “Бола азиз, одоби ундан азиз” деган нақл бор.
Динимиз кўрсатмаларида фарзандлар “Жаннат райҳонлари” га қиёс қилинган.Шундай қилиб фарзанд бебаҳо неъмат экан, ушбу неъматни авайлаб асраш унинг тарбиясига, одобига таълимига масъул бўлиш ҳар бир кишининг муҳим вазифаси бўлмоғи лозим. Шу Ватанни фарзандлари эканмиз, фарзандларимиз бугуни ва эртаси учун курашаётган эканмиз, ҳаттоки биз ота-оналар ҳам кўпроқ ғамхўрлик қилиб жавобгарликни ҳис этмоғимиз лозим. Болаларни ақли солиҳ бўлиб вояга етишиши учун, баркамол инсон бўлиб вояга етишиши учун аввало унинг ёшликда олган одоб аҳлоқига боғлиқдир. Мухтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев айтганларидек: Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиб ёки заиф бўлиб, хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобъе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ. Дарҳақиқат болага энг аввало аҳлоқий тарбияни ўргатиш зарур.Фарзанд гўдаклик чоғидан, гўзал манзара, яхши сўз, чиройли муомила билан бошланса,бу унинг табиатига таъсир этмай қолмайди.Фарзанд қалбида гўзалликка нисбатан уйғотилган муҳаббат самараси унинг дидига, дунё қарашига, юриш туришида, ўзаро муомиласида, меҳр оқибатида намоён бўлиб ҳаётида ўз ифодасини топади. Натижада фарзанд кўпроқ хайрли ишларни қилишга, гуноҳ ишлардан тийилишга, харом-харишни ажрата билиб яшашга интилади. Ёшларни замон талабларига жавоб берадиган, ҳар томонлама баркамол шахслар қилиб тарбиялаш ёшларни ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳуқуқи асосларини мустаҳкамлашга қаратилган қонун хужжатларини такомиллаштириш ва замон талабларига мослаштириш зарур. Болаларни тарбиясини издан чиқарувчи, маънавиятини кемирувчи ҳар қандай ёд таъсирлардан ёшларимизни ҳимоя қилишимиз, дунёда кечаётган ахборот таҳдидига қарши ёшларимизни соғлом имунитетини шакллантириш огоҳликни бир дақиқа бўлсин қўлдан бой бермаслик бугунги кунда сув ва хаводек зарур. Ислом таълимотида кийинишга алоҳида эътибор берилган. Кийимни доимий озода бўлиши, кийишига мос, ярашиқли бўлиши, иқлим шароити учун қулай бўлиши уқтирилган. Ҳозирги мода деб кийилаётган кийимлар одобсизлик, ҳаёсизликни тарғиб қилади десак ҳеч қачон муболаға бўлмайди. Қизларни бир кийим кийиши, киндикларини, сонларини очиб юриши, қулоқларида, бурунларида қўлларида керагидан ортиқ сирға узук ва ғалати тақинчоқлар тақиб юриши бизнинг миллатимизга хос нарса эмас.Ўғил болалар ҳам турли хил ажи-бужи расмлар солинган футболка, шортик кийиб юришлари қайси миллат ўғил-қизлари эканлигини ажратиш амри маҳол бўлиб қолмоқда. Жаҳон афкор оммаси наздида ҳурмат эҳтиромга эга бўлган халқимиз ўз миллий-диний қадриятларини йўқотмаган, уларни ҳимоя қила олган, қолаверса замон талабларига мос равишда ривожлантирилган либослар ва бошқа санъат турларига эгадир. Хуллас либос замон ва миллий қадриятлар талабларига жавоб бермоғи лозим. Илм, фан, спорт ва бошқа соҳалардан ютуқларимиз билан фаҳрланганимиз каби, миллий кийимларимиз билан ҳам фаҳрланишимиз керак.Чунки миллий либосларимиз миллатимизга ҳурмат ва муҳаббат билдиради.
Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр”жомеъ масжид имом хатиби К.Азимов