«Тафсири Ҳилол» дастурининг Android қурилмалари учун янги нашрида аудио тинглаш имконияти қўшилди деб хабар берсоқда islom.uz. Янги 2.0 нашр дастурига қуйидаги янгиликлар киритилди:
– Аудио тинглаш имконияти қўшилди;
– Машхур қорилар Маҳмуд Халил Ҳусорий, Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, Мишарий Рошид ал-Афасий, Абдурроҳман Судайс қорилар тиловати;
– Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан ўқиб берилган «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» аудиоси.
Дастурдан фойдаланишда қироатларни тинглаш учун рўйхатдан ўтиш кифоя.
Шунингдек, ҳатчўп қўшиш жойи ҳам ўзгарди ва ҳар бир оятни ўз қаторидан туриб ҳатчўпга қўшишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, дастуримиздан iOS, Windows, Linux(Ubuntu) ҳамда MacOS жиҳозларда фойдаланиш мумкин.
«Тафсири Ҳилол» дастурини барча жиҳозлар учун юклаб олиш
(http://e-hilolnashr.uz/tafsirihiloldownload)
Интернет саҳифамиз:
www.e-hilolnashr.uz — Электрон ва аудио китоблар саҳифаси
www.hilolnashr.uz — Расмий веб-саҳифамиз
ЎМИ Сурхондарё вилоят Матбуот хизмати