Ҳеч шубхасиз, юртимизда турли соҳаларда эришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда хукм сураётган тинчлик ва осойишталик хисобланади.

Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин шарқ ва бошқа худудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда.  Мазкур худудларда гуёки  хақиқий “исломий давлат”  қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик,  инсонийликка зид вахшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гурух ва жамоалар урчиб кетди.

Ушбу холат давлатнинг катта ёки кичиклиги,  дини ва миллатидан қатъий назар, тинчлик ва барқарорлик нақадар азиз неъмат эканини яна бир бор исботлаб бермоқда.

Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантлари таъсир доирасига олиш, “хужралар”  ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни  электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот утказиш каби усулларда амалга оширмоқда.

Вазиятнинг бундай таҳликали ўзгариб бориши республикамизда барча жонкуяр фуқаролар идан хушёрлик ва огохликни кескин оширишларини тақазо этади. Тинчликни сақлаш  хушёрлик  ва огохликни талаб қилади. Афсуски, хаётимизда содир бўлаётган ноқонуний хатти-харакатларни кўриб кўрмасликка оладиган тинчликни сақлаш фақат  давлатнинг иши деб ўйлайдиганлар, фарзандларининг тарбиясибилан қизиқмайдиган ота-оналар хам борлигини қайд этиш  лозим. Ватан оиладан бошланади. Оилада тинчлик бўлса, махалла, қишлоқ, ўахар, вилоят ва нихоят мамлакатда осойишталик бўлади, юрт равнақ топади. Фарзандларимизнинг илмий савиялари, касб-хунарлари билан аҳлоқий фазилатларини хам ўстириб боришимиз керак. Ёш авлоднинг  турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш тўғрисида ғамхўрлик фақат  хукуматимиз ёки таълим муассасаларининг вазифаси эмас, балки хар бир ота-онанинг хам мухим бурчларидан биридир.

Г.Рахимова
Денов туман бош отинойиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here