Парвардигори оламга беадад шукроналар, Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммадга дуруду саловатларимиз бўлсинким, Мустақилликнинг илк кунлариданоқ халқнинг фаровонлигини ошириш билан бирга, маънавий оламини бойитиш кераклигини доимо таъкидлаб таълим-тарбия соҳасига жиддий эътибор қаратиб келинди. Натижада қисқа давр ичида Ўзбекистон деган буюк давлат борлигини жаҳон таниди ва тан олди. Азал азалдан илму маърифат бешиги саналган юртимизда донғи оламга таралган машҳур алломалар, мутафаккирлар камол топган. Абу Райхон Беруний, Мирзо Улуғбек, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий, Имом Термизий, Муҳаммад Хоразмий, Али Қушчи, Алишер Навоий каби улуғларимизнинг табаррук номлари билан боғлиқ беқиёс маърифий ва маънавий бунёдкорликлар, бой маънавий мерос уша пайтнинг ўзидаёқ шухрат қозонган. Истиқлол шарофати билан ҳалқимизга ана шу маърифий маънавий меросидан баҳраманд бўлиш эркин ижод қилиш, учун барча қулайликлар, шарт шароитлар яратилинди. Маълумки китоб ва китобхонлик барча замонларда ҳам жамият тараққиётининг калити бўлиб келганлиги тарихдан маълум. Мустақиллик йилларида инсон, унинг маънавий оламини бойитиш билан боғлиқ мукаммал ўйланган ва илмий жиҳатдан пухта ишлашган тизимнинг яратилиши Ўзбекистон маънавий сиёсатида катта роль ўйнади. Бу нарса айниқса мамлакат раҳбарияти томонидан ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътиборда яққол кўринади. Яратилган намунали шароитлар натижасида юртдошларимизнинг ижтимоий сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий маданияти юксалмоқда. Муқаддас динимизнинг муборак манбалари бўлмиш Қуръони карим ва ҳадису шарифлар улуғ алломаларимизнинг қолдирган ҳикматларида ҳам инсониятни “Илм” олишга даъват этилган. Илк ваҳий “ўқи!” деган амр бўлганининг буюк ҳикмати бор. “Ўқинг! Парвардигорингиз марҳаматлидир! У қалам билан ёзишни ўргатди. У инсонга билмаганини ўргатди!! (Алақ 3-5) Аллоҳ таоло илмни қиёматгача бандалари учун Аллоҳ маърифатига эришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатини қўлга киритиш воситаси қилди. Илмсизлик (жаҳолат) эса инсониятни тубанликка , ҳалокатга олиб боришни билдирди. Энг аввало, Куръон оятларида ва ҳадисларда инсон аҳлоқийлигининг асосий белгиси илм ва маърифатдир. Муқаддас манбаларимизда илм олиш, унга интилиш, илмнинг фазилатлари ҳақида кўплаб оятлар, шунингдек, жуда кўп ҳадислар мавжуд. Илмнинг фазилати тўғрисида келган оятлар қуръон, ҳадиси шарифларни ўқиганимизда, эшитганимизда ота-боболаримиз бизга қанчалар савобли амалларни мерос қилиб қолдирганидан хурсанд бўламиз, қалбимиз ифтихорга тўлади. Совет тузуми даври юртимизда муқаддас манбаларни қаттиқ таъқиб остига олинганлиги, илмли кишиларнинг қувғин қатағонликларга дучор қилинганлигини, яқин йиллар тарихи сифатида катталардан кўп эшитганмиз. Ҳалқимиз тарихининг маъшум бу даврларини ҳозирги дориломон кунларимизга таққосласак, яратганга беҳисоб шукроналар келтирамиз. Шу ўринда биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Агар мендан, нега миллий қадриятларимиз шунга замонлар оша безабон яшаб келяпти, дуб сўрашса, бу аввало, муқаддас динимиз ҳисобидан, деб жавоб берган бўлур эдим” деб таъкидлаганлигини келтириш ўринлидир. Ҳалқимиз азалдан илмни машъал билиб, тақдирини ҳам у билан боғлаган. Бугунги кунларда юртимизда маънавий маърифий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳатлар туфайли юртдошларимиз орасида маърифатга интилиш, фарзандларини билимли, зукко баркамол ўғил-қизлар этиб тарбиялаш энг олий мақсадга айланди. Бизниҳаракатлантирувчи бу куч ҳамиша давом этади, ҳар қандай авлодлар ҳаётида ўз ифодасини, ижобатини топади. Зеро, зиммадаги бурчларни адо этмоқлик эса икки дунё саодатига сабаб бўлгусидир. Яратган барчамизга шундай саодатни насиб этсин.

Шурчи туманидаги
“Имоми Аъзам Абу Ханифа”
жоме масжиди имом –хатиби Х.Хасанов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here